Маърузалар матни 1-маъруза. Маълумотлар базасини бошқариш тизимининг турлари ва уларни яхлитлигини таъминлаш


Download 0.63 Mb.
bet19/33
Sana18.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1590916
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33
Bog'liq
3 Ma\'lumotlarni himoyalash modellari ma\'ruzalar 1

|SELECT
|DELETE
|{INSERТ [(устун номи.,...)]}
|{UPDATE [(устун номи.,...)]}
|REFERENCES [(устун номи.,...)]}
|USAGE}
SQL GRANT операторини олганида, ушбу операторнинг жоизлигини аниқлаш мақсадида команда берган фойдаланувчининг имтиёзларини текширади.
Жадвалдан фойдаланувчи учун имтиёзларнинг қуйидаги хиллари белгиланиши мумкин:

  • SELECT – жадвалда сўровларни бажаришга рухсат;

  • INSERТ – жадвалда INSERТ (янги қаторни киритиш) операторини бажаришга рухсат;

  • UPDATE – жадвалда UPDATE (хошиялар қийматини янгилаш) операторини бажаришга рухсат;

  • DELETE – жадвалда DELETE (ёзувларни йўқотиш) операторини бажаришга рухсат;

  • REFERENCES – ташқи калитни аниқлашга рухсат.

GRANT операторининг биттасида бирнеча имтиёзлар, уларни вергул орқали санаш ёки фойдаланувчига ушбу жадвал учун барча имтиёзлар берилишини англатувчи ALL аргументини ишлатиб белгиланиши мумкин.
GRANT операторининг биттасида бир вақтнинг ўзида бир неча фойдаланувчига имтиёзлар, уларни вергул орқали санаш ёки имтиёзлар барча фойдаланувчига берилишини англатувчи PUBLIС аргументини ишлатиб, белгиланиши мумкин. Аммо бу имкониятдан эхтиёткорона фойдаланиш зарур, чунки PUBLIС нафақат жорий фойдаланувчиларни, балки тизимга кейинчалик киритилиши мумкин бўлган барча фойдаланувчиларни англатади. Фараз қилайлик, фойдаланувчи Mansurov “Sotrudnik” жадвалининг эгаси ва у фойдаланувчи Karimovга жадвалга сўров юборишга рози. Бу ҳолда фойдаланувчи Mansurov қуйидаги командани киритиши лозим.
GRANT SELECT ON Sotrudnik ТО Karimov;
WITH GRANT OPTION гапи фойдаланувчига ушбу жадвал учун имтиёзларни белгилашга имкон яратади. Агар, масалан, команда қуйидаги кўринишни олса
GRANT SELECT ON Sotrudnik
ТО Karimov WITH GRANT OPTION:
фойдаланувчи Karimov, ўз навбатида имтиёзларни белгилаш хуқуқини бошқа фойдаланувчиларга узатиш имкониятига эга бўлади, яъни фойдаланувчи Karimov қуйидаги командани бериши мумкин:
GRANT SELECT ON Mansurov Sotrudnik
ТО Salimov WITH GRANT OPTION:
Демак, схема эгаси бўлмаган фойдаланувчи жадвалга ҳавола қилганида, жадвал номи олдида схема номи кўрсатилади.
Объектнинг аксарият имтиёзлари бир хил синтаксисдан фойдаланади. Юқорида келтирилган имтиёзлардан UPDATE ва REFERENCES истисно.
UPDATE имтиёзлари берилганида юқорида қўлланилган синтаксисдан фойдаланиш мумкин, яъни фойдаланувчига жадвалнинг барча устунларини янгилаш хуқуқи берилади. Имтиёз номидан кейин қавс ичида ушбу имтиёз татбиқ этилувчи устунлар номи кўрсатилиши мумкин. Масалан UPDATE имтиёзи қуйидаги кўриниш олиши мумкин GRANT UPDATE (doegnost, oklad) ON Sotrudnik ТО Karimov; REFERENCES имтиёзи берилганида ҳам устунлар номи берилади.
Жадвални фақат алоҳида устунлари бўйича кўздан кечиришни чеклаш учун тасаввур яратиш механизмидан фойдаланиб, имтиёзни реал жадвал учун эмас, тасаввур учун белгилаш лозим. Жадвални фақат алоҳида қаторлар бўйича кўздан кечиришни чеклаш учун ҳам тасаввурдан фойдаланиш мумкин.
Имтиёзни бекор қилиш REVOKE оператори ёрдамида амалга оширилади. Ушбу команданинг синтаксиси GRANT операторининг синтаксисига ўхшаш. Масалан, Karimov учун “Sotrudnik” жадвалини кўздан кечириш имтиёзини бекор қилиш қуйидаги кўринишга эга:
REVOKE SELECT ON Sotrudnik ТО Karimov;
Муайян МББТда юқорида келтирилган имтиёзлардан фарқли имтиёзлар мададланиши мумкин. Масалан, баъзи МББТда фойдаланувчиларга индексларни яратишга имкон берувчи INDEX имтиёзини бериш мумкин. Аммо INDEX объекти SQL стандартида аниқланмаган ва ушбу имтиёзни бериш командасининг синтаксиси тизимдан тизимга ўзгариши мумкин.
Имтиёзни бекор қилиш ҳуқуқига ким эгалик қилиши SQL стандартида аниқланмаган. Аммо, одатда, имтиёзни бекор қилиш, ушбу имтиёзни берган фойдаланувчи томонидан амалга оширилади.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling