Маърузалар матни қарши-2012y


Download 1.34 Mb.
bet127/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

Қисқача хулосалар

Тўлов баланси – мамлакатнинг дунёнинг бошқа давлатлари билан бўлган савдо ва молиявий операциялари акс эттирилган ҳужжат. У икки қисмдан, жорий операциялар ва капитал ҳаракати балансидан ташкил топган.


Савдо баланси мамлакатнинг жорий ташқи савдо операциялари бўйича тушумлар ва харажатларни акс эттиради. Мамлакат экспорти унинг импортидан кўп бўлса жорий операциялар баланси мусбат қолдиқли бўлади.
Жорий операциялар балансидаги ўзгаришлар ички ишлаб чиқариш ва ўз навбатида ички бандлилик билан боғлиқ.
Капитал ҳаракати баланси активларни сотиш ва сотиб олиш бўйича барча халқаро битимларни характерлайди. Активларни сотиб олиш хорижий валютанинг чиқиб кетишини, сотиш эса кириб келишини англатади.
Ҳар қандай халқаро битимлар тўлов балансида икки бир-бирини мувозанатловчи ёзув кўринишида қайд этилгани учун ҳамжорий операциялар баланси ва капитал ҳаракати баланси қолдиқлари 0га тенг бўлади.
Тўлов баланси тақчиллиги расмий заҳираларнинг қисқариши ҳисобига қопланса унинг актив сальдоси расмий заҳираларнинг ўсишига олиб келади.
Қайд этилмаган валюта курси шароитида тқлдов баланси валюта курсининг ўзгариши ҳисобига мувозанатлашади.
Миллий валютаси жаҳон иқтисодиётида заҳира валютаси ҳисобланмайдиган мамлакатлар Марказий банкларидан расмий валюта заҳираси чекланганлиги туфайли тўлов балансининг узоқ муддатли тақчиллиги бу резервларнинг сарфлаб бўлинишига олиб келади. Бундай ҳолларда тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солинади.
Қайд этилган валюта курси тизимида тўлов балансини тартибга солиш учун ташқи савдо сиёсати, пул кредит ва фискал сиёсат воситаларидан фойдаланилади.


Назорат ва муҳокама учун саволлар

1. Мамлакат тўлов баланси неча қисмдан иборат ва уларда нималар қайд этилади?


2. Тўлов балансини тузишда икки бор ёзув принципи нимани англатади?
3. Жорий операциялар балансида акс эттириладиган операцияларни санаб беринг.
4. Капитал ҳаракати балансининг моҳиятини тушунтириб беринг.
5. Тўлов баланси таркибий қислари ўртасидаги боғлиқликни тушунтириб беринг.
6.Тўлов баланси тақчиллиги ва инқирози бир хил тушунчаларми?
7. Эркин тебранувчи валюта курси тизимида тўлов баланси қай йўсинда барқарорлашади?
8. Тўлов балансини макроиқтисодий тарптибга солиш деганда нимани тушунасиз? Бунда қандай воситалардан фойдаланилади?
9. Тўлов баланси таҳлили макроиқтисодий жараёнлар тўғрисида қандай маълумотлар олиш имконини беради?

Асосий адабиётлар




  1. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги янада юксалтиришдир / И.А.Каримов. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2010. – 34-50 б.

  2. И.А.Каримов. “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари”. Т.: Ўзбекистон, 2009 йил. -56 б.

  3. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир» ҳамда «Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир» номли маърузаларини ўрганиш бўйича Ўқув-услубий мажмуа.–Тошкент: Иқтисодиёт.- 2010, 66-67, 126-129 б.б.

  4. Вечканов Г.С., Вечканова Г.Р. Макроэкономика.2-е изд.-СПб.:Питер, 2010, 224-229 с.с.

  5. Вечканов Г.С., Вечканова Г.Р. Макроэкономика; Учебник для вузов , 3-е изд., дополненное.-СПб.: Питер, 2009, 385-407 с.с.

  6. Самуэльсон, Пол Э., Нордхаус, Вильям Д. Макроэкономика,18-е изд.: пер. с англ,-М.: ООО «И.Д. Вильямс», 2009, 337-340 с.с.

  7. Киселева Е.А. Макроэкономика: Экспресс курс: учебное пособие.- М.: КНОРУС, 2008, 335-342 с.с.

  8. Макроэкономика. Теория и российская практика: учебник / под ред. А.Г.Грязневой и Н.Н. Думной.-5-е изд., перераб. И доп.-М.: КНОРУС, 2008, 532-553 с.с.

  9. Тарсевич Л.С., Гребников П.И., Лусский А.И. Макроэкономика:Учебник.- 6-е изд. , испр. и доп. –М.: Высшее образование», 2006, 406-432 с.с.

  10. Агапова Т.А.Серегина С.Ф. Макроэкономика:Учебник.-7-е изд.перераб. и доп.-М.:Издательство “Дело и сервис”, 2005. 338- 372 с.с.

  11. Ishmuhamedov A.E., Djumayev Z.A, Jumayev Q. X. Makroiqtisodiyot. (O'quv qo'llanma).-T.: O'zbekiston Yozubchilar uyushmasi Adabiyot jamg'armasi nashriyoti, 2005. , 149-158 b.b

  12. Ахмедов Д.К.,Ишмухамедов А.Э., Жумаев К.,Джумаев З.А. Макроиктисодиёт, Т.:Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти 2004, 182-211 б.б.




Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling