Маърузалар матни қарши-2012y


-мавзу: Очиқ иқтисодиётда макроиқтисодий сиёсат


Download 1.34 Mb.
bet135/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

20-мавзу: Очиқ иқтисодиётда макроиқтисодий сиёсат
Режа
20.1.Очиқ иқтисодиёт тушунчаси ва унинг кўринишлари.
20.2. Манделл Флемингнинг очиқ иқтисодиёт модели.
20.3. Қайд этилган валюта курси шароитида пул-кредит ва фискал сиёсат.
20.4.Эркин сузиб юрувчи валюта курси шароитида макроиқтисодий сиёсат.


20.1.Очиқ иқтисодиёт тушунчаси ва унинг кўринишлари

Бундан олдинги мавзуларда кўрдикки, дунёнинг ҳеч бир мамлакати ташқи иқтисодий алоқалар ва муносабатлардан узилган ҳолатда эмас. Шу сабабли тўлиқ макроиқтисодий модел ўзида ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда амалга оширилаётган операцияларни мажассам этиши лозим.


Тўлиқ макроиқтисодий модел-очиқ иқтисодиёт моделидир.
Очиқ иқтисодиёт- шундай иқтисодиётки, у:
а) мамлакат ишлаб чиқараётган товарлари ва хизматларининг маълум бир қисмини экспорт ва импорт қилишини;
б) мамлакат жаҳон молия бозорларида кредит олиши ва кредит беришини англатади.
Агар ёпиқ иқтисодиёт шароитида барча ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар ушбу мамлакат ичкарисида сотилса ва барча харажатлар уч қисмга: истеъмол, инвестиция ва давлат харажатларига бўлинса, очиқ иқтисодиётда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сезиларли қисми чет элга экспорт қилинади. Бунда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга харажатларга тўртинчи унсур сифатида мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларнинг экспорти (чет элликларнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларни сотиб олишга қилган харажатлари) ҳам киритилади.
Кичик очиқ иқтисодиёт ва катта очиқ иқтисодиёт ўзаро фарқланади.
Кичик очиқ иқтисодиёт-катта бўлмаган мамлакат иқтисодиётидир. Кичик очиқ иқтисодиёт модели капитал ҳаракати счёти ва жорий операциялар счётини ўз ичига олади. Бундай иқтисодиёт жаҳон бозорида катта улушга эга эмас ва жаҳон фоиз ставкасига амалда таъсир кўрсата олмайди. Кичик очиқ иқтисодиёт жамғармалари ва инвестициялари-жаҳон жамғармалари ва инвестицияларининг жуда кичик миқдорини ташкил этганлиги сабабли жаҳон молиявий бозорларидаги шарт-шароитларга кўра белгиланган жаҳон фоиз ставкаси бу иқтисодиётда белгилаб берилган (экзоген) кўрсаткич сифатида қабул қилинади.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling