Маърузалар матни қарши-2012y
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
D B
L C E A B Y G 20.2.-чизма. Ички мувозанатга эришиш механизми. Айтайлик Е нуқтада ҳам ички, ҳам ташқи мувозанат таъминлансин. Агар давлат харажатлари G ўсса, даромад мультипликатив самара билан Е дан А га қадар кўпаяди. Даромад мувозанат (Е) нуқтасидан ортиқча талаб ҳолатига (А) ўсиши натижасида ортиқча даромад инфляцион босимни юзага келтиради. Ички мувозанатни тиклаш учун талабни камайтириш мақсадида фоиз ставкаси R ни кўтариш орқали пул массасини камайтириш талаб этилади. 20.2.-чизмада бу ҳолат А нуқтадан D нуқтага қадар силжиши кўринишида акс этади. Бу нуқтада даромад ресурсларнинг тўлиқ бандлилигига мос келади, ички мувозанат эса тикланади. Ўз навбатид, G ва R нинг ички мувозанатни таъминловчи комбинациялари ижобий эгилишга эга YY эгри чизиғини юзага келтиради. YY эгри чизиғидан ўнгда ва қуйида жойлашган нуқталар ортиқча талабни акс эттиради. YY эгри чизиқдан чапда ва юқорида жойлашган нуқталар ортиқча таклифни акс эттиради. Бу нуқталарда талаб камаяди ва фоиз ставкаси ўсади. 20.2. –чизмадан кўриниб турибдики ВВ эгри чизиғи YY эгри чизиғига нисбатан ётиқроқ. ВВ эгри чизиғининг тиклиги капитал мобиллиги билан белгиланади. Капитал қанчалик ҳаракатчан бўлса жорий операциялар счётининнг тақчиллигини молиялаштириш учун зарур бўлган капиталнинг оқиб келишини рағбатлантирувчи фоиз ставкаси R шунчалик кам миқдорга ўсади. Бунда ВВ эгри чизиғи ётиқроқ бўлади. Капитал камроқ ҳаракатчанлиги шароитида ВВ эгри чизиғи тикроқ кўринишни олади. Аммо капиталнинг нисбатан каморқ мобиллиги шароитида ҳам ВВ эгри чизиғи YY эгри чизиғидан кўра тикроқ бўлмайди. ВВ эгри чизиғининг тиклиги капиталнинг мобиллиги 0 га тенг бўлган шароитда YY эгри чизиғи тиклигига тенглашади. Бошқа барча ҳолатларда YY эгри чизиғи ВВ эгри чизиғига нисбатан тик бўлади. Шундай қилиб фискал ва монетар сиёсатни қўшиб олиб бориш ички ва ташқи мувозанатни таъминлаш имконини беради. Навбатдаги муаммо – фискал ва монетар сиёсатнинг ички ва ташқи мувозанатга таъсири даражасини аниқлашдир. Бу назарий масалани ечишга Роберт Манделл ва Маркус Флеминг уриниб кўринишган. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling