Маърузалар матни қарши-2012y


C+ I + G + Xn = А + Т + W + R1 + R2 + Р1 + Р2


Download 1.34 Mb.
bet14/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

C+ I + G + Xn = А + Т + W + R1 + R2 + Р1 + Р2

Иккинчи бир макроиқтисодий айният инвестициялар ва жамғармалар ўртасидаги тенглик ҳисобланади. Инвестициялар миқдори мамлакатдаги жамғармалар миқдорига боғлиқ бўлади. Бу икки кўрсаткич ўртасидаги тенгликка эришиш макроиқтисодий барқарорликка эришишнинг муҳим шартидир.


Агарда, миллий иқтисодиёт ташқи дунё билан ҳеч қандай алоқага эга эмас (Xn = 0) ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви нолга тенг (G = О), деб фараз қилинса, унда ЯИМ орқали ифодаланган ишлаб чиқариш ҳажми ШТДга тенг бўлади. Яъни:
ЯИМ = ШТД = С + S, айни пайтда: ЯИМ = С + I

Бу ерда макроиқтисодий айният қуйидаги кўринишга эга бўлади:




С + I = С + S ёки I = S

Ушбу айниятдан кўриниб турибдики, уй хўжаликларининг жамғаришга бўлган истаклари тадбиркорларнинг қанча миқдорда инвестициялаш xоҳишларига мос тушса, унда даромадлар ҳажми (С+S) ва ялпи харажатлар (С+I) ҳажмига тенглигига ёки ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасига эришиш мумкин.


Айтайлик, мамлакат иқтисодиёти очиқ, яъни экспорт-импорт алоқалари йўлга қўйилган, солиқ солиш ва трансферт тўловлари кўринишида давлат аралашуви мавжуд бўлсин. Бундай ҳолатда жамғариш тушунчаси мураккаблашиб, қуйидаги кўринишга эга бўлади:
S = Sp + Sg + Sx
Бу ерда: Sp - хусусий жамғармалар;
Sg - давлат жамғармалари;
Sx - бошқа мамлакатлар жамғармалари.
Бунда хусусий жамғармалар даромадлар (У), трансферт тўловлари (TR), давлат заёмлари бўйича фоизлар йиғиндисидан (N) солиқлар (T) ва истеъмол (С) харажатлари йиғиндисини айириш натижасига тенг бўлади.
Sp = У + TR + N - T – C

Давлат жамғармалари қуйидаги миқдорга тенг бўлади:




Sg = T - TR - N – G

Агар давлат жамғармалари нолга тенг бўлса, давлат бюджети мувозанатлашган, жамғаришнинг манфий миқдори бюджет тақчиллигини (БТ) билдиради:


БТ = - Sg
Бу ерда: БТ – бюджет тақчиллиги миқдори.
Бошқа мамлакатларнинг жамғармалари ташқи дунёнинг бизнинг импортимиз ҳисобига олган даромадларидан уларнинг бизнинг экспортимизга сарфланган ҳаражатларини айириб топилади.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling