Маърузалар матни қарши-2012y
Ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЯИМ - мамлакат резидентлари томонидан маълум муддат давомида ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва хизматлар бозор баҳоларининг умумий йиғиндисидир.
Ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари.
ЯИМ тушунчасининг талқини? Бугунги кунда, МҲТни қўллайдиган деярли барча давлатларда ЯИМ кўрсаткичи асосий макроиқтисодий кўрсаткич сифатида тан олинади. ЯИМга, турли иқтисодий адабиётларда турлича таърифлар берилган. Ушбу адабиётларнинг аксарият кўпчилигида, ЯИМга – ишлаб чиқаришда фойдаланилган ресурслар қайси давлатга тегишлилигидан қатъий назар, мамлакатнинг жуғрофий ҳудудида яратилган якуний товарлар ва хизматларнинг бозор баҳолари йиғиндиси сифатида қаралган. 1993 йилда БМТ томонидан қабул қилинган МҲТнинг янги талқинига кўра, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) тушунчасига аниқлик киритилиб, қуйидагича таъриф берилди: ЯИМ - мамлакат резидентлари томонидан маълум муддат давомида ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва хизматлар бозор баҳоларининг умумий йиғиндисидир. Резидент тушунчаси! ЯИМнинг «ички» деб аталишига сабаб, унинг мамлакат резидентлари томонидан яратилиши билан боғлиқ. Резидент деганда, фақатгина мамлакатнинг юридик ва жисмоний шахслари тушунилмайди. Чунки, бирор мамлакатнинг юридик ёки жисмоний шахси бошқа мамлакат ҳудудида бир йилдан ортиқ фаолият юритса (айрим давлатларда 180 кундан ортиқ), ўша мамлакат резиденти деб қаралади. Миллий тегишлилиги ва фуқаролилигидан қатъий назар, мазкур мамлакатнинг иқтисодий ҳудудида иқтисодий манфаат марказига эга бўлган (ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган ёхуд мамлакат ҳудудида бир йилдан ортиқ яшаётган) барча иқтисодий бирликлар (корхоналар, уй хўжаликлари) резидент ҳисобланишади. Жуғрофий ва иқтисодий ҳудуд тушунчалари? Жуғрофий ҳудуд деганда, мамлакатнинг дунё харитасида жойлашган ўрнини тушунишимиз лозим. Иқтисодий ҳудуд эса, мамлакатнинг жуғрофий ҳудуди билан биргаликда, бошқа давлатларда фаолият кўрсатаётган элчихоналар ва ҳарбий базаларни ҳам ўз ичига олади. Элчихоналар ва ҳарбий базалар ўзлари тегишли бўлган мамлакатларнинг иқтисодий макони бўлиб турган ҳолда, бошқа мамлакатнинг жуғрофий ҳудудида жойлашган бўлиши мумкин. Айнан шу жиҳат ЯИМни ҳисоблашда иқтисодий ва жуғрофий ҳудуд ўртасидаги фарқ деб қаралади. Ҳар учала усул билан ҳисобланган ЯИМ кўрсаткичи ҳажми статистик хатолар истисно этилганда ўзаро тенг бўлиши лозим. Шу билан бирга ҳар учала усул билан ЯИМ кўрсаткични ҳисоблашда ўзига хос талабларга амал қилиниши талаб этилади. Ушбу усулларнинг батафсил тавсифи 2.3, 2.4, 2.5 саволларда келтирилади. ЯИМни ҳисоблаш шартлари: ЯИМ йил давомида ишлаб чиқарилган барча якуний товарлар ва хизматлар бозор қийматини, улар сотилган ёки сотилмаганлигига қарамасдан ўз ичига олади. ЯИМ товарлар ва хизматларнинг бозор қиймати орқали ўлчаниб, улар қиймат кўрсатгичида (сўм, франк, доллар, евро, динар, иена, рубль ва бошқа пул бирликларида) ҳисобланади. ЯИМда фақатгина якуний товар ва хизматлар ҳисобга олинади. ЯИМга ноишлаб чиқариш битимлари бўйича тушумлар киритилмайди. Масалан, давлат ва хусусий трансфертлар, аввал сотилган ва ишлатилган буюмларни қайта сотишдан тушган тушумлар, қимматли қоғозларни сотишдан тушумлар... . Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling