Маърузалар матни қарши-2012y


Download 1.34 Mb.
bet26/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

P-P-1
p = ----------
P-1 бунда: p– йиллик инфляция суръати;
P – жорий йилнинг нархлар индекси; P-1 – ўтган йилнинг нархлар индекси.
Инфляцияни миқдоран ўлчаш учун макроиқтисодиётда «70-миқдор қоидаси» деб аталган усулдан ҳам фойдаланилади. Бу усул нархларнинг барқарор ўсиши шароитида инфляция даражаси неча йилда икки бараварга ошишини аниқлаш имконини беради. Бунинг учун 70 ни йиллик инфляция даражасига бўлиш кифоя:
Баҳолар икки мартага 70
ошиши учун зарур = ----------------------
йиллар сони p

Мисол учун, йиллик инфляция даражаси 7 % га тенг бўлса, тахминан 10 йилда баҳолар икки мартага ошади, яъни, (70:7 = 10).


Реал ЯИМ ва жамғарманинг неча йилдан сўнг икки марта ошишини ҳисоблаш зарур бўлган ҳолларда ҳам «70-миқдор қоидасидан» фойдаланилади.



    1. Инфляциянинг турлари. Талаб ва таклиф инфляцияси.



Ўсиш суръатига кўра инфляциянинг 3 тури мавжуд:

  1. Ўрмаловчи инфляция (йилига 2-3 фоиз);

  2. Сузувчи инфляция (йилига 8-12 фоиз);

  3. Югурувчи (гипер)инфляция (ойига 50 фоиз ва ундан юқори);

Талаб инфляцияси иқтисодиётда талаб кескин ошиб кетиши ва уни ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми билан қондириш мумкин бўлмай қолган шароитларда келиб чиқади. Яъни, тўлиқ бандлиликка яқин шароитда иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш имкониятлари ўсиб бораётган ялпи талабни қондиролмайди. Ортиқча талаб эса реал товарлар баҳосининг кўпайишига иқтисодий босим беради ва талаб инфляцияси келиб чиқади. Ёки, оддий сўзлар билан айтганда, «ҳаддан зиёд пуллар ҳаддан кам товарларни овлайди». Талаб инфляциясини келтириб чиқарувчи асосий сабаблар аҳолининг иш билан тўлиқ бандлиги ва иш ҳақининг ошиб бориши ҳисобланади. Демак, инфляция талаб, таклиф, иш билан бандлик, баҳо, ишлаб чиқариш суръатлари каби кўпгина омилларга боғлиқ.
Иқтисодиёт пасайиш ҳолатида бўлганда мамлакатда жами талаб ошса, ишлаб чиқариш ҳажми кўпаяди, ишсизлик камаяди, баҳо даражаси эса деярли ўзгармайди ёки кам миқдорда ўзгаради. Баҳо ўзгармаслигининг сабаби шундаки, катта ҳажмдаги бўш турган меҳнат ва хомашё ресурларини шу ўзгармас баҳода ишга тушириш мумкин бўлади. Чунки, ишсиз юрган киши иш ҳақини оширишни талаб қилмайди, унинг учун ишга ёлланишнинг ўзи кифоя ҳамда қўшимча станок сотиб олишга ҳожат йўқ.
Бундан ташқари, баҳо ишчи кучини тўла иш билан бандлигига эришишдан олдин ҳам ошиши мумкин. Яъни, баъзи саноат корхоналарида бўш турган ресурс ва заҳираларни ишлаб чиқаришга эртароқ тўлиқ жалб қилинади, натижада улар талабнинг ўсишига мос ишлаб чиқаришга, таклифга эриша олмайди. Талаб, таклифдан кўпайиб кетади, натижада баҳо яна оша бошлайди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling