Маърузалар матни қарши-2012y


-Мавзу. Инфляция ва аксилинфляция сиёсати


Download 1.34 Mb.
bet24/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

4-Мавзу. Инфляция ва аксилинфляция сиёсати
Режа
1. Инфляциянинг моҳияти ва ҳисоблаш усуллари.
2. Инфляциянинг турлари. Талаб ва таклиф инфляцияси.
3. Инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғликлик. Филлипс эгри чизиғи.
4. Аксилинфляция сиёсати ва жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида уни амалга ошириш хусусиятлари.



    1. Инфляциянинг моҳияти ва ҳисобланиш усуллари.

Инфляциянинг мазмуни ва товар-хизматлар баҳосидаги ўзгаришлар?
Инфляция (лотинча inflatio – шишиш, бўртиш, таранглашиш) маълум давр мобайнида мамлакатда баҳолар ўртача (умумий) даражасининг барқарор ўсиши, пулнинг харид қобилиятини узоқ муддатли пасайиши. Инфляция бозор иқтисодиётининг асосий издан чиқарувчи омиллари жумласига киради, унинг суръати қанчалик юқори бўлса, иқтисодиётга хавфли таъсири шунчалик катта бўлади. Айниқса бир иқтисодий тизимдан иккинчи бир иқтисодий тизимга ўтаётган мамлакатларда инфляциянинг иқтисодиётга таъсири анча хавфли. Чунки, бу давр нархларнинг эркинлашуви ва шунга мувофиқ уларнинг умумий даражаси кескин ошиб кетиши билан боғлиқ.
Аммо инфляция даврида барча товарларнинг баҳолари ҳам ошавермайди: айримлариники барқарор бўлиб турса, баъзилариники эса тушиши мумкин.
“Инфляция” атамаси илк бор Шимолий Америкада 1861-1865 йиллардаги Фуқаролар уруши даврида қўлланилди. Инфляциянинг атамаси муомаладаги қоғоз пул массасининг товарларнинг реал таклифига нисбатан ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши ҳолатини изоҳланган. Аммо инфляциянинг бундай тавсифи мукаммал эмас ва унинг сабабларини очиб бермайди. Умуман олганда инфляция пул муомаласи қонунларининг бузилиши шакли сифатида макроиқтисодий мувозанатнинг бузилишини, талаб ва таклиф номутаносиблигини англатади.
Инфляциянинг келиб чиқиши тўғрисидаги ёндашувлар мазмуни?
Кейнсчилар мактаби намоёндалари бундай номутаносибликнинг сабаби тўлиқ бандлик шароитида талабнинг ҳаддан зиёд бўлишида деб билишади. Шу сабабли улар ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси паст бўлса бюджет тақчиллиги ва қўшимча пул чиқариш йўли билан харид қобилиятини, бошқача айтганда ялпи талабни кўпайтириш инфляцияга олиб келмайди деб ҳисоблашади.
Неоклассик ёндошув тарафдорлари инфляциянинг манбаи ишлаб чиқаришнинг ҳаддан зиёд ўсишида, ишлаб чиқариш харажатларининг кўпайишида деб билишади. Демак кейнсчилар инфляцияга талаб томонидан, неоклассиклар эса таклиф томонидан ёндошишади.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling