Маърузалар матни қарши-2012y
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
- Bu sahifa navigatsiya:
- P = M V / Y ва Y= M V / P
- 5.2. Ялпи талабнинг баҳо ва баҳодан бошқа омиллари
- Фоиз ставкаси самараси
АD = С + I + G + Xn
Баҳолар даражаси ва талаб қилинган миллий маҳсулот ҳажми ўртасидаги боғлиқликни ифода этувчи чизиқ ялпи талаб эгри чизиғи дейилади. Буни чизма кўринишида қуйидагича тасвирлаш мумкин: P
AD1
Баҳо омилларининг таъсири Y 5.1.1-чизма. Ялпи талаб эгри чизиғи Ялпи талаб эгри чизиғи доимо пастга ва ўнгга сурилади. Бундай сурилишнинг сабаби турлича. Маълумки, алоҳида олинган товарлар бозорида талаб эгри чизиғининг сурилишига асосан даромад самараси ва ўринбосар товарлар сабаб бўлади. Айрим товарларнинг баҳоси пасайганда, истеъмолчиларнинг пул даромадлари кўпроқ маҳсулот сотиб олиш имконини беради (даромад самараси). Шунингдек, баҳо пасайганда истеъмолчи ушбу баҳоси пасайган товарни кўпроқ сотиб олади, чунки у бошқа товарларга нисбатан (ўринбосар товарлар) арзонроқ бўлади. Миллий бозорда AD-эгри чизиғининг траекториясини, яъни унинг қуйига эгилганлигини, аввало пулнинг миқдорийлик назарияси тенгламаси ёрдамида изоҳлаш мумкин: M V=Р Y Бу ерда: M – муомаладаги пул миқдори; V – пулнинг айланиш тезлиги; Р – иқтисодиётдаги баҳолар даражаси (баҳолар индекси); Y – талаб қилинаётган реал ишлаб чиқариш ҳажми. Бу тенгламадан: P = M V / Y ва Y= M V / P тенгламаларни келтириб чиқарамиз. Бу тенгламалардан кўринадики, баҳолар даражаси қанча ошса, миллий ишлаб чиқариш ҳажмига талаб шунча паст бўлади, яъни пул массаси (М) ва унинг айланиш тезлиги (V) ўзгармас бўлса баҳолар даражаси ва ялпи талаб ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд бўлади. 5.2. Ялпи талабнинг баҳо ва баҳодан бошқа омиллари. Баҳолар даражаси ва ялпи талаб ўртасидаги тескари боғлиқлик қуйидаги баҳо омиллари билан изоҳланади: Фоиз ставкаси самараси шуни билдирадики, ялпи талабнинг эгри чизиқ бўйича сурилиши нархлар даражаси ўзгаришининг фоиз ставкасига бўлган таъсирига боғлиқ. Демак, товарларнинг баҳолари ошса, истеъмолчиларга харид қилиш учун катта миқдорда пул керак бўлади. Ишбилармонлар учун ҳам иш ҳақи ва бошқа харажатларни тўлашга катта миқдорда пул зарур бўлади. Қисқача айтганда, товарлар баҳоси даражаларининг юқорилиги пулга бўлган талабни оширади. Пул таклифи ҳажми ўзгармаган ҳолатда талабнинг ошиши фоиз ставкасини кўтарилишига олиб келади. Фоиз ставкалари юқори бўлган шароитда ишбилармонларнинг инвестицияга бўлган талаби пасаяди. Инвестиция ҳаражатлари ялпи талабнинг бир қисми бўлганлиги туфайли бу ялпи талаб ҳажмининг пасайишига олиб келади: Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling