Маърузалар матни қарши-2012y


Download 1.34 Mb.
bet40/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

6-чизма. Истеъмол графиги
Келтирилган маълумотлар асосида жамғариш графигини ҳам кўриб чиқамиз (7-чизма).
S

S


5
Yd


0 370 390 410 430 450 470
-5
7-чизма. Жамғариш графиги
Жамғариш графиги даромад билан жамғариш ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. Вертикал ўқдаги ҳар бир нуқта жамғарма миқдорини билдиради ва даромад билан унга мувофиқ келадиган истеъмол ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (S = Yd - С). Бошланғич даромад даражасида жамғариш нолга (0) тенг бўлган ҳолда ихтиёрдаги даромад ҳажми ўсиб бориши билан унинг миқдори ҳам ошиб боради.
Мавзунинг биринчи саволида келтирилган гепотетик маълумотлар ва графикларга таяниб истеъмол функциясини ёзамиз:
C = a + b×Yd, бу ерда: a – автоном харажатлар; Yd – тасарруфдаги даромад
(Yd =Y-Т), бу ерда: Т – солиқлар;
b – истеъмол ҳажмининг тасарруфидаги даромадга боғлиқлигини ифодаловчи коэффициент, бошқача айтганда истеъмолга чегараланган мойиллик.
ΔС
b = --------- 100
Δ Yd
Демак, истеъмол ҳажми автоном истеъмолга, тасарруфидаги даромад ҳажмига ва истеъмол ҳажмининг тасарруфидаги даромад ўзгаришига таъсирчанлигига боғлиқ.
Жамғариш графигини ҳам истеъмол графигидек алгебраик ифодалаш мумкин, яъни жамғариш функцияси қуйидаги кўринишга эга: S = -a + (1 - b) Yd
Истеъмол ва жамғариш ҳажмига тасарруфидаги даромад динамикасидан ташқари қуйидаги омиллар, тўғрироғи бу омиллардаги ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатади:

1. Уй хўжаликлари даромадлари.
2. Уй хўжаликларида тўпланган мулк ҳажми.
3. Баҳолар даражаси.
4. Иқтисодий кутиш.
5. Истеъмолчилар қарзлари ҳажми.
6. Солиққа тортиш ҳажми.

Дастлабки беш омил таъсирида истеъмол ва жамғариш графиклари ўзаро тескари томонга силжийди. Бу беш омил таъсирида жорий тасарруфидаги даромад таркибида истеъмол ва жамғариш улуши нисбатлари ўзгаради. Солиққа тортиш даражасининг ўзгариши ихтиёрдаги даромад ҳажмини ўзгартиргани туфайли унинг таъсирида истеъмол ва жамғариш графиклари бир томонга қараб силжийди. Истеъмол функциясини аниқлаш борасидаги тадқиқотлар, унинг ҳажми шунингдек, аҳолининг даромадлари ҳажми ва тўплаган мулки кўламига кўра табақаланиши даражаси ҳамда аҳолининг сони ва ёшига кўра таркибига ҳам боғлиқлигини кўрсатади.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling