Маърузалар матни қарши-2012y


Инвестициялар динамикасини белгиловчи фоиз cтавкасидан бошқа омиллар. Акселератор модели


Download 1.34 Mb.
bet43/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

6.4. Инвестициялар динамикасини белгиловчи фоиз cтавкасидан бошқа омиллар. Акселератор модели.

Инвестициялар динамикасини белгиловчи энг муҳим омиллардан бири бўлиб кутилаётган соф фойда меъёри ҳисобланади. Агар реал фоиз ставкаси билан инвестиция харажатлари миқдори ўртасида тескари боғлиқлик бўлса, кутилаётган соф фойда меъёри (КСФМ) динамикаси билан инвестиция харажатлари ўртасида тўғри боғлиқлик бор.


Агарда кутилаётган фойда меъёри фоиз ставкасидан юқори бўлса, инвестициялаш фойдали ва аксинча, фоиз ставкаси кутилаётган фойда миқдоридан юқори бўлса, инвестициялаш фойдали бўлмайди.
Мисол учун, заводга 100000 сўмлик янги станок сотиб олинди. Янги станокни қўллашдан завод 10.000 сўм соф фойда олган бўлсин. Кутилаётган соф фойда меъёри қуйидагича аниқланади:
КСФМ = 10000 / 100000 х 100 = 10%.
Инвестиция харажатлари фойда келтиришини аниқлашда номинал фоиз ставкаси эмас, балки реал фоиз ставкаси ҳисобга олинади. Реал фоиз ставка нархлар даражасининг ўзгаришини акс эттириб, номинал ставкадан инфляция даражаси айирмаси кўринишида аниқланади. Масалан, номинал фоиз ставкаси 16 фоизга тенг бўлса, инфляция даражаси йилига 12 фоизни ташкил этса, унда реал фоиз ставкаси 4 фоизини (16%-12%) ташкил этади.
Инвестиция харажатлари динамикасига таъсир этувчи бошқа омилларга қуйидагилар киради:
1. Солиққа тортиш даражаси;
2. Ишлаб чиқариш технологияларидаги ўзгаришлар;
3. Мавжуд бўлган асосий капитал миқдори;
4. Инвесторларнинг кутиши;
5. Ялпи даромадларнинг ўзгариши.
Солиққа тортиш даражасининг пасайиши ҳамда янги технологияларнинг пайдо бўлиши КСФМнинг (реал фоиз ставкаси ўзгармаган шароитда ҳам) кўпайишга олиб келади. Бу эса инвестиция харажатларининг ортишига сабаб бўлади.
Инвестициялар ҳажмининг ЯИМ ёки даромадлар даражасига боғлиқлигини акселератор модели акс эттиради: I = f(Y)
Инвестициялар (I) ЯИМ (Y)нинг функцияси деб қаралар экан, акселератор моделининг тўлиқроқ кўриниши қуйидагича бўлади: I = Iрежа+ γY
бу ерда:

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling