Маърузалар матни қарши-2012y


Download 1.34 Mb.
bet44/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

Δ I It –I t-1
γ = ----------- = ------------------
Δ Y Yt - Yt-1
Iрежарежалаштирилган инвестициялар; Y – ЯИМ (даромад) ҳажми.
Акселератор моделини ҳисобга олиб, инвестиция функциясини қуйидагича ёзиш мумкин:
I = е - dR + γY
ЯИМ ҳажми ошиши корхоналар фойдасининг кўпайишига олиб келади. Корхона фойдаси инвестицияларнинг манбаи эканлигини ҳисобга олсак, бу ҳолатда инвестиция харажатлари ошади. ЯИМ ҳажми пасайиб кетганда эса, яъни иқтисодий фаоллик пасайиши шароитида бўш турган қувватлар мавжудлиги туфайли, инвестиция харажатлари пасайиб кетади. Аммо ЯИМнинг даврий тебранишлари, инновацияларни доим ҳам бир текисда бўлмаслиги, ускуналарни узоқ муддат хизмат қилиши, иқтисодий кутишдаги хавфлар туфайли инвестициялар ҳажми барқарор бўлмайди.
Ўзбекистон Республикасида олиб борилган оқилона макроиқтисодий сиёсат натижасида юзага келган қулай инвестиция муҳити яхшиланди. Жумладан, сиёсий ва иқтисодий барқарорликнинг таъминланганлиги, солиқ юкининг пасайтирила бориши, бозор инфратузилмасининг ривожлантирилиши, банк тизимининг мустаҳкамланиши ва банк фоиз ставкаларининг пасайтирилиши, инвесторларга кенг имтиёз ва кафолатлар тизимининг яратилганлиги мамлакатимиз иқтисодиётига жалб қилинаётган инвестициялар ҳажмининг ўсишига олиб келди (2-диаграмма).
2-диаграмма
2000-2009 йилларда Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг ўсиш суръати (олдинги йилга нисбатан % да)



Манба: Б.Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, У.В.Ғофуров, Б.К.Тухлиев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма.– Т.: Иқтисодиёт, 2009. , 32- б.
2008 йилда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози рўй берганлигига қарамасдан асосий капиталга киритилган инвестициялар 2007 йилга нисбатан 128,3 фоизга ўсди. Шу йили молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобига иқтисодиётимизга киритилган инвестициялар ҳажми 6,4 миллиард АҚШ долларига тенг бўлди. 2009 йилда ЯИМнинг ўсиши 9 фоизни ташкил этган бўлса, бунда инвестицияларнинг ҳиссаси 2,5 фоизга тенг бўлди (2007 йилда мос тарзда 9,5 % ва 2,1 %).4
Айни пайтда мамлакатимиз иқтисодиётига киритилган инвестицияларнинг молиялаштириш манбаларига, сарфланиш объектларига кўра ва технологик тузилмаси ҳам такомиллашиб бормоқда. Жумладан, корхоналар маблағларининг жами инвестициялардаги улуши орта бориб 2008 йилда 44,1 фоизни (3741,1 млрд. сўм), чет эл инвестициялари ва кредитларининг ҳажми эса 1685,8 миллион долларни ташкил қилди. Шу йили инвестицияларнинг 75,4 фоизи ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларга йўналтирилди. Инвестициялар умумий ҳажмида технологик ускуналарнинг улуши ортиб бормоқда.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling