Маърузалар матни қарши-2012y


ΔУ=Рецессион узилиш миқдори х Автоном харажатлар мультипликатори миқдори


Download 1.34 Mb.
bet52/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

ΔУ=Рецессион узилиш миқдори х Автоном харажатлар мультипликатори миқдори
ЯИМни тўлиқ бандликнинг ноинфляцион даражасигача пасайтириш учун жами талаб (жами харажатлар) камайиши зарур бўлган миқдор инфляцион узилиш дейилади.
Агарда, ишлаб чиқариш ҳақиқий ҳажми (Уо) потенциал (У*) ҳажмидан кўп бўлса, жами харажатлар ортиқча ҳисобланади. Жами талабнинг ортиқчалиги иқтисодиётда инфляция жараёнига олиб келади. Бошқача айтганда, жами талаб ҳажмининг жами таклиф ҳажмидан қисқа муддатда катта бўлиши оқибатида ҳақиқий ва потенциал ЯИМ ҳажмлари ўртасида инфляцион узилиш рўй беради (7.5.2-чизма). Бу узилишни бартараф қилиш учун жами харажатларни камайтириш, бошқача қилиб айтганда жами талабни чеклаш зарур.
Е
Y=E
E1=C+I+G+Xn
A Е E2=E1-ΔЕ

инфляцион


узилиш
B
45
Y* Y0 Y
7.5.2-чизма. Ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ва потенциал ҳажми ўртасидаги инфляцион узилиш.
Графикда бу жараён мувозанатни А нуқтадан В нуқтагача суришни англатади. Бу ерда жами мувозанатли ялпи даромад ҳажмидаги (ΔУ) қисқариш қуйидагича бўлади:
ΔУ= -Инфляцион узилиш миқдори х Автоном харажатлар мультипликатори миқдори.
Кейнснинг макроиқтисодий мувозанат модели ялпи талаб-ялпи таклиф моделини қисқа муддатли макроиқтисодий сиёсат мақсадларида аниқлаштирган бўлиб, унинг хусусий ҳоли ҳисобланади. Ялпи талаб ва ялпи таклиф моделидан фарқли ўлароқ бу моделда баҳолар даражаси ва иш ҳақи ўзгармас миқдорлар ҳисобланади. Айни шу сабабга кўра товар-моддий заҳираларининг ўсиши қисқа муддатда макроиқтисодий мувозанатга эришишни белгиловчи омил бўлади.
Қисқача хулосалар
Классик иқтисодчилар макроиқтисодий мувозанат фақат тўлиқ бандлик шароитида рўй беради, қисқа муддатли бузилишлар эса бозор механизлари томонидан, яъни баҳо, иш ҳақи каби дастакларнинг ишга тушиши билан бартараф этилади деб ҳисоблашишади.
Классик иқтисодчилар назариясидан фарқли ўлароқ инглиз иқтисодчиси Ж.Кейнс ўзининг тўлиқ бандлик мавжуд бўлмаган шароитда ҳам макроиқтисодий мувозанат рўй беради, тартибга солинмаган иқтисодиётда тўлиқ бандлилик фақатгина тасодифий рўй беради деб ҳисоблайди.
Кейнс моделида макроиқтисодий мувозанат ишлаб чиқаришни таъминловчи иккита омил ялпи харажатлар ва ялпи даромадларнинг кесишув нуқтасида рўй беради. Бу моделда товар заҳираларининг ўзгариши макроиқтисодий мувозанатни таъминловчи омил деб қаралади.
Ялпи даромадларнинг автоном харажатлар миқдоридаги дастлабки ўсишдан (камайиши)дан неча марта ортиқ ўсиши (камайиши) мультипликатор самараси дейилади. Мультипликатор иқтисодий тебранишлар даражасини кучайтирувчи омил ҳисобланади.
Автоном харажатлар мультипликатори миқдори истеъмолга чегараланган мойиллик даражаси билан белгиланади ва у билан тўғри боғлиқликка эга.
Макроиқтисодий мувозанат потенциал ЯИМ ҳажмидан камроқ бўлган ҳақиқий ЯИМ ҳажмида ўрнатилса рецессион узилиш, аксинча бўлса инфляцион узилиш рўй беради.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling