Маърузалар матни қарши-2012y
тўлов (алмашинув), қиймат ўлчови воситаси, жамғариш (бойлик тўплаш) воситаси
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
тўлов (алмашинув), қиймат ўлчови воситаси, жамғариш (бойлик тўплаш) воситаси.
Умуман пулнинг бешта вазифаси мавжуд: Қиймат ўлчови. Айирбошлаш воситаси. Хазина тўплаш ва жамғариш воситаси. Тўлов воситаси. Жаҳон пули. Айирбошлаш кенгайиши билан кредит пуллар деб аталувчи векселлар, банкнотлар, чеклар, сертификатлар, кредит карточкалари ва бошқа шунга ўхшаш қимматликларга эга бўлган пуллар пайдо бўлади. Ҳозирги замон иқтисодиётида тўловлар уч йўл билан амалга оширилади: нақд пул тўлови; банкдаги ҳисоб варақларда ёзув орқали, яъни нақд бўлмаган пул кўчириш орқали; бир шахснинг иккинчи шахсга қарздорлилигини тасдиқловчи ҳужжатлар (векселлар, қарз мажбуриятлари) ёрдамида. Пул ўз хизмати мазмуни ва миқёсига қараб турли тоифаларга бўлинади: Хазина билетлари - бу пул оддий муомалада ишлатилади. Банкнот - кредит пуллари - бундай пуллар қарз олиш ва бериш жараёнида ишлатилади. Пул товар сифатида қийматга эга. Ҳозирги кунда қоғоз пуллар, банк чеклари ва кредит карточкаларидан ҳам кенг фойдаланилмоқда. «Пул муомаласидаги энг асосий масалалардан бири мамлакатда зарур бўладиган пул массасини аниқлаш ва муомалага чиқариш ҳисобланади. Бу эса макроиқтисодиётнинг асосий муаммоларидан бири бўлиб, давлат томонидан тартибга солиб турилади. Пул массаси муомалага чиқарилган металл тангалар ва қоғоз пуллар (хазина ва банк билетлари)нинг жами миқдорига тенг.) Муомаладаги пул воситаларининг умумий ҳажмига нақд пулдан ташқари банкларнинг жорий ҳисобидаги пул воситалари (депозит) ҳам киради. Пулнинг энг самарали миқдордаги массаси муомалада бўлишини таъминлаш унинг харид қобилияти барқарорлигини таъминлайди. Пулнинг харид қобилияти барқарорлиги товар ва хизматлар нархининг кескин ўзгаришининг олдини олади. Ривожланган иқтисодиёт шароитида пулнинг тўлов воситаси сифатидаги вазифаси жамғариш воситаси вазифасига нисбатан муҳимроқ аҳамият касб этади. Пулнинг юқори ликвидлилиги ва қийматни сақлаб туриши хусусиятлари барча турдаги тўлов воситаларида бир хил эмас. Нақд пуллар ва муддатсиз депозитларнинг ликвидлилиги даражаси муддатли депозитларга ёки векселларга қараганда юқорироқ. Шу сабабли пул массаси ликвидлилик даражасининг пасайиб бориши тамойилига асосланган агрегатларга бўлинади. Ривожланган мамлакатларда пул массасини аниқлашда - М1; М2; М3; М4 деб белгиланадиган пул агрегатларидан фойдаланилади. Пул агрегатларининг таркиби ва миқдори турли мамлакатларда ўзаро фарқ қилиши мумкин. Пул агрегатларини тузишда ликвидлилик даражасининг пасайиб бориши мезон қилиб олинган. Қуйида умумлаштириб олинган пул агрегатлари таркибини келтирамиз: Ml - танга пуллар, қоғоз пуллар, жорий депозитдаги аҳоли ва корхоналарнинг пуллари ва тўлов оборотига хизмат қилувчи чеклар; М2 - Ml ва муддатли депозитлар; Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling