Маърузалар матни қарши-2012y
-чизма. Жамғариш-инвестиция графиги
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
7.1.1-чизма. Жамғариш-инвестиция графиги.
Бунга сабаб, биринчидан, жамғариш ва инвестициялаш тўғрисидаги қарорларни ҳар хил гуруҳлардаги одамлар турли мақсадларда қабул қилиши, яъни инвесторлар ва жамғарма эгаларининг мақсадлари камдан-кам ҳолларда бир-бирига мос келади. Масалан, жамғарма эгалари ўзларининг жамғармасини фоиз ставкаси 20 фоиздан кам бўлмасагина фойдаланишга беришни хоҳлайдилар, лекин инвесторлар учун фоиз ставкаси 15 фоизгача бўлгандагина мўлжаллаган фаолиятларидан фойда олишлари мумкин бўлади. Бундай ҳолда жамғармаларнинг инвестицияларга айланиши мушкуллашади. иккинчидан, жамғарувчиларнинг жамғаришларига ва инвесторларнинг инвестициялашларига турлича сабаблар таъсир кўрсатади. Кейнсчиларнинг фикрича, жамғарма ва инвестициялар битта омилга боғлиқ бўлмаган ҳолда турли сабабларга асосан шаклланади. Масалан, кишилар қиймати ўзининг иш ҳақи миқдоридан ортиқ бўлган маҳсулотларни сотиб олиш учун, масалан автомобиль ёки телевизор харид қилиш учун жамғаришади. Ёки жамғармалар бирор шахс ёки оиланинг келажакдаги истеъмолини қондириш мақсадида, яъни, уй хўжаликлари оила бошлиғининг нафақага чиққандан кейинги ҳаётини ёки болалари келажагини таъминлаш мақсадида амалга оширилиши мумкин. учинчидан жамғармалар тасодифий вазиятларда фойдаланиш мақсадида ҳам амалга оширилади. Инвесторларни инвестиция қилишга ундовчи сабаблар эса фоиз ставкаси билан бирга кутилаётган соф фойда меъёри ҳамдир. Классиклар назарияси бўйича жамғарма ва инвестициялар миқдорини аниқлайдиган асосий омил фоиз ставкаси ҳисобланади. Агарда, у ошса, уй хўжаликлари камроқ истеъмол қилиб, кўпроқ жамғаришга ҳаракат қилишади. Уй хўжаликларида жамғармаларнинг кўпайиши кредит нархларининг камайишига олиб келади. Бу эса ўз вақтида инвестициянинг ўсишини таъминлайди. Кейнсчилар фикрича эса, фоиз ставкаси эмас, балки аҳолининг ихтиёридаги даромади истеъмол ва жамғариш динамикасини белгилаб беради. Келтирилган назарий асосларга таянган ҳолда Кейнс ўзининг макроиқтисодий мувозанат моделини ишлаб чиқди. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling