Маърузалар матни қарши-2012y


-Мавзу. Ялпи талаб-ялпи таклиф модели


Download 1.34 Mb.
bet31/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

5-Мавзу. Ялпи талаб-ялпи таклиф модели
Режа
1. Ялпи талаб-ялпи таклиф моделига умумий тавсиф. Ялпи талаб тушунчаси ва графиги.
2. Ялпи талабнинг баҳо ва баҳодан бошқа омиллари.
3. Ялпи таклиф графиги ва омиллари.
4. AD-AS моделида макроиқтисодий мувозанат. Макроиқтисодий мувозанат бузилишининг жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози юзага келишига таъсири.


5.1. Ялпи талаб-ялпи таклиф моделига умумий тавсиф. Ялпи талаб тушунчаси ва графиги.
Биз нима учун AD-AS моделини ўрганамиз?
Ҳар қандай бозордаги вазият талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатга боғлиқ бўлиб, улар ҳажмларининг ўзгариши баҳоларнинг ўзгаришини келтириб чиқаради. Баҳоларнинг ўзгариши эса талаб ва таклиф ҳажмларига таъсир кўрсатади. Бундай ўзаро боғлиқлик умумлаштирилган ҳолда кўриб чиқиладиган миллий бозорга ҳам тегишлидир.
Алоҳида товарлар ва хизматлар бозоридаги бундай боғлиқликни талаб ва таклиф модели ёрдамида ўрганиш мумкин, аммо макрокўламда миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши билан бирга баҳолар умумий даражасининг ўзгариши ўртасидаги боғлиқликни тадқиқ қилиш, нима учун миллий ишлаб чиқариш ҳажми айрим даврларда барқарор ўсиши, баъзи даврларда эса пасайиб кетишни изоҳлаб бериш учун бу моделлардан фойдаланиб бўлмайди.
Бу вазифани бажариш учун ялпи талаб-ялпи таклиф (AD-AS aggregate demand-aggregate supply) моделидан фойдаланамиз. Бу моделда ялпи талаб, ялпи таклиф ва баҳоларнинг умумий даражаси каби агрегат кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Макроиқтисодиётда AD-AS модели ишлаб чиқариш ҳажмлари ва баҳолар даражаларининг тебранишларини ҳамда улар ўзгаришининг оқибатларини ўрганиш учун асос модел бўлиб ҳисобланади. AD-AS модели ёрдамида давлат иқтисодий сиёсатининг турли вариантлари тасвирлаб берилиши мумкин.

Ялпи талаб – уй хўжаликлари, корхоналар, ҳукумат ва чет эллик харидорларнинг баҳоларнинг маълум даражасида иқтисодиётда ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва хизматларнинг умумий ҳажмига бўлган талабидир

Ёки бошқача қилиб айтганда, ялпи талаб иқтисодиётда ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва хизматларни сотиб олишга қилинган умумий харажатлар йиғиндисидир. Формула кўринишида ялпи талабни қуйидагича тасвирлаш мумкин:



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling