Маърузалар матни қарши-2012y


Download 1.34 Mb.
bet33/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

P↑ → MD↑ (MS const) → R↑ → I↓ → AD↓
Бойлик самараси ёки реал касса қолдиқлари самараси шуни билдирадики, нархлар даражасининг ошиши, жамғарилган молиявий активлар (омонатлар, облигациялар) реал харид қобилиятини пасайтириб юборади. Бундай шароитда аҳоли молиявий активларнинг реал қийматини тиклаш учун жорий даромадидан истеъмол харажатлар миқдорини қисқартиради. Масалан, муайян шахс активида 10 млн. сўм бўлса, ундан ҳеч иккиланмасдан бирорта автомашина сотиб олиши, агарда инфляция таъсирида машина нархи 12 млн. сўмга кўтарилса, у машина сотиб ололмаслиги мумкин ва яна 2 млн. сўм тўплаш учун жорий даврда олган ихтиёридаги даромадидан кўпроқ қисмини жамғаради.
Истеъмол харажати ялпи талабнинг бир қисми бўлганлиги туфайли унинг камайиши ADнинг пасайишига олиб келади:
Молиявий
P↑ → активларнинг↓ → { С↓ ( S↑ } → AD↓
реал қиймати


Импорт харидлар самараси шуни билдирадики, бирор мамлакатда товар ва хизматларнинг ички нархлари ташқи нархларга нисбатан ошиб борса, шу мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматларга талаб камаяди ва ўз навбатида шу мамлакатда импорт маҳсулотларга бўлган талаб ошади. Ва аксинча, ички нархларнинг пасайиши импортнинг камайишига ва экспортнинг ошишига олиб келади. Бу эса соф экспорт ҳажми орқали ялпи талаб ҳажмига таъсир кўрсатади:
P↑→{ Х↓ ( М↑ }→Xn↓ →AD↓
Юқорида кўриб ўтилган омиллар ялпи талабнинг баҳо омиллари деб аталади. Бундан ташқари ялпи талабнинг баҳога боғлиқ бўлмаган омиллари ҳам мавжуд. Бу омиллардаги ўзгаришлар ялпи талаб миқдорида ўз аксини топади ва унинг эгри чизиғини чапга ёки ўнгга силжитади.
Ялпи талабнинг баҳога боғлиқ бўлмаган омиллари қуйидагилар:
1. Истеъмол харажатларидаги ўзгаришлар:
а)истеъмолчилар реал моддий активлари миқдорининг ўзгариши;
б)истеъмолчиларнинг кутиши;
в)истеъмолчилар қарзлари миқдорининг ўзгариши;
г)истеъмолчилар даромадларидан олинадиган солиқлар миқдорининг ўзгариши.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling