Хушёрлик ва огоҳлик – давр талабидир


Download 51 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi51 Kb.
#1565925
  1   2
Bog'liq
ХУШЁРЛИК ВА ОГОҲЛИК1


ХУШЁРЛИК ВА ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИДИР
«Халқаро терроризм кучлари қайтадан бирлашиб бош кўтараётган, маккор ва ёвуз услубларни қўллаётган бугунги мураккаб вазиятда ҳаётнинг ўзи халқаро ҳамжамият, жумладан, минтақамизда жойлашган барча давлатлардан бу балога қарши курашда ҳамкорликни кучайтиришни, бир ёқадан бош чиқариб, бундай уринишларга кескин зарба беришни, ҳар қандай тажовуз ва террорчилик хуружларининг олдини олиш, уларнинг мафкуравий заминини йўқотиш ва аввало, ёшларимизнинг қалби ва онги, соғлом тафаккури учун курашни тақозо этмоқда», деган эди Президентимиз маърузаларидан бирида.
Зеро, маънавиятга қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан мамлакат хавфсизлигини, унинг миллий манфаатларини, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий тўсиқлардан бирига айланиб, жамиятни инқирозга олиб келади. Чунки онги ва қалби заҳарланган инсоннинг эртанги кунга бўлган ишончи сўнади, энг даҳшатлиси, у ўз туғилиб ўсган юрти ва халқидан, иймонидан тонади, ватанпарварлик, инсонийлик туйғуларидан маҳрум бўлади. Бу эса давлатнинг ҳам, миллатнинг ҳам энг катта фожеасидир. Демак, мураккаб таҳликали шундай даврда халқимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, уларда ён-атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч ва осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши курашиш, доим ҳушёр ва огоҳ бўлиш бугунги кун талабига айланди.
Оила – муқаддас даргоҳ. Чунки фарзандлар камол топади унда. Ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму ҳаё, меҳру оқибат, меҳнатсеварлик каби энг сара инсоний фазилатлар мана шу масканда шаклланади. Бир нарсани унутмаслигимиз лозим, оила маданияти ва одобини шакл­лантириш оилада камол топаётган фарзандлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эга. Зеро, улуғ алломамиз Абдурауф Фитрат айтганидек, миллатнинг тақдири, унинг келажакда эришажак ютуқлари ёки муваффақиятсизлиги, бахтли ёки бахтсиз бўлиши – ўсиб келаётган ёш авлоднинг оилада олган тарбиясига боғлиқдир. Яна бир ҳақиқат бор: яхши хулқли, соғлом ва баркамол фарзанд фақат соғ­лом муҳитда, соғлом оилада тарбия топади. Бундай оилаларда улғайган фарзандлар юрт учун, унинг ривожи учун жон куйдирадиган инсонлар бўлиб вояга етадилар. Энг ачинарлиси, бугун дунёда ва минтақада содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар, диний экстремизм ва терроризм каби офатлар айнан ёш авлод тарбиясига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда. Бу эса ўз навбатда ота-оналаридан фарзандларининг юриш-туриши, таълим-тарбиясига янада эътиборлироқ бўлишни талаб қилмоқда. 
Бугунги кунда ўқувчи-ёшларга билим асосларини пухта ўргатибгина қолмай, уларни атрофида ва бутун дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни оқилона баҳолаб, ўзининг муносабатини билдира оладиган, мустақил фикрловчи, маънавиятли қилиб камолга етказишга улкан эътибор қаратилмоқда. Тинч аҳоли орасида низолар чиқариб, халқни пароканда қилишга, мудҳиш қўпорувчилик ҳаракатлари билан қўрқитиб, таҳдид қилиб, измига солишга уринаётган экстремистик гуруҳлар кўпроқ ёш-ёш йигит-қизларни тўғри йўлдан тойдириб, ўз сафларига тортишга уринаётганликлари бежиз эмас. Шунчаки оқибатини ўйламай, қизиқиш устунлик қилиб, уларнинг тузоғига илиниб қолаётган ёшлар ҳам афсуски, йўқ эмас.
«Огоҳлик – давр талаби» деб бижиз айтмайдилар. Огоҳлик, ҲУШЁР бўлиб яшаш масаласи ҳар доим ҳам аҳамиятини йўқотмайдиган, бироз бўлсин пасаймайдиган масалаларданки, унинг моҳияти борасида қуйида баҳолиқудрат фикр юритишни ирода қилдик. Шояд, бундан баҳраманд бўлган муштарийларимизда огоҳлик ҳисси янада юксалса…
Киши ўзининг бошига бирон мусибат тушишидан один унинг олдини олишга ҳаракат қилади. Бу борада доно халқимиз «касални даволагандан кўра, унинг олдини олган афзалроқ» дейди. Дарҳақиқат, киши бирон дардга чалинса, соғлигига путур етадиган бўлса, уни даволаш учун бир қанча оворагарчиклари мавжуд. Шунда ҳам мана шу соғлиги тикланиши, дарддан халос бўлиши мумкин, аммо аввалги ҳолига қайтмайди. Чунки, дардга чалиниб даволанган кишини дардга чалинмаган киши билан таққослаш тўғри ҳам эмас, бунда тарозу палласи тенг келмайди ҳам. Бунда биз маънавий жиҳатдан фикр юритмоқдамиз.
Огоҳ бўлиш масаласини кенгроқ тушунишимиз лозим бўлади. Чунки, бу масала бирон-бир соҳага муайян ва мутлоқ эмас. Яъни, огоҳ бўлиш бирон соҳанинг ўзигагина қарашли, аҳамиятли холос эмас. У медицина соҳаси бўладими, хавфсизлик соҳасими, орган соҳаси бўладими биронта соҳани алоҳида ажратилмайди, барча учун бирдек муҳим масала ҳисобланади. Қолаверса, бу масала бир кунлик ёки бирон мавсумдагина муҳокама қилинадиган, долзарб бўлиб турадиган масала ҳам эмаски, у борада доимо фикр юритилади, бош қотирилади. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, огоҳлик, ҲУШЁРлик доимо муҳим мавзудир.

Download 51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling