Хушёрлик ва огоҳлик – давр талабидир


Азиз ўқувчи, огоҳ бўлайлик!


Download 51 Kb.
bet2/2
Sana18.06.2023
Hajmi51 Kb.
#1565925
1   2
Bog'liq
ХУШЁРЛИК ВА ОГОҲЛИК1

Азиз ўқувчи, огоҳ бўлайлик! Фарзандларимизнинг тарбиясига қай даражада эътиборлимиз, уларнинг тарбияси учун ёки улар нималар билан машғуллиги борасида билиш учун қанча вақт ажратяпмиз?! Фарзандларимизга ўзимиз ҳам ишлатишни билмайдиган қурилмалар (телефон, планшет, компьютер ва бошқалар)ни олиб беряпмиз. Улар бундан қандай мақсадда, қай йўсинда фойдаланаётганлигига кунда бир бора бўлса ҳам эътибор беряпмизми?! Фарзандларимиз бўш вақтларини нималарга ва кимларга сарфлаётганлиги борасида биламизми?! Минг таассуфлар бўлсинки, бу саволларни аксариятига жавоб бера олмаймиз. Сабаби, бу нарсаларга кўп ҳолларда бепарволик қиляпмиз! Бунинг оқибати ҳақида фикр юритиб кўрдикми?!…
Хушёр бўлайлик! Ҳозирги кунда атрофдаги мамлакатларда содир бўлаётган ғалаён ва турли парокандаликларнинг аксарияти мана шундай лоқайдлик, бепарволик ва ўзибўларчиликнинг оқибати ўлароқ пайдо бўлмоқда. Обод юртлар, шаҳарлар ва обидалар вайронага айланмоқда. Аёллар эрсиз, болалар эса етимга айланмоқда. Буни ОАВ орқали бот-бот айтилсада, бепарволик қилиб, ёшларни турли бўлмағур ишлар билан банд бўлишига йўл қўймоқдамиз. Бунинг оқибати келажагимиз учун, ёшларимизни эртанги куни нақадар хатарли эканлиги борасида фикр юритиб кўрайлик.
Огоҳ ва хушёр бўлайлик! Бепарволик, лоқайдлик ва ҳаттоки бузғунчилик сингари иллатларнинг аввали бекорчиликдан бошланади. Киши бекорчи бўлиб қолганда ҳаёлига турли фикрлар келади. Мана шу фикрларни тўғриликка йўналтиришга иродаси етмаган кимсаларда албатта бузғунчилик, фитна-фасод пайдо бўлади. Чунончи бекорчилик кўпайгани сайин дангасалик кучаяди. Зеро, ҳаёт, умр вақтлардан иборатдир. Ким ўз вақтини бекор ўтказса, ҳаётини беҳуда ўтказибди. Буюк алломалардан бири: «Эй одам фарзанди, сен вақтлардан иборатсан, агар бир кунинг беҳуда ўтса, сенинг бир қисминг беҳуда кетибди», – деганлар. Хўш, биз ва бизнинг фарзандларимиз нималар билан машғул, қанча вақтларимиз ёхуд кунларимиз бекорчиликда ўтяпти? Мана шулар борасида атрофлича, виждонан фикр юритиб кўришимиз лозим.
Бекорчилик энг зарарли офатлардан биридир. Ақлли инсон бу дунёда бекор турмайди. Ҳатто бўш вақтини зае қилмайди, балки дунё ёки охират учун фойдали ишларга сарфлайди.
Мулоҳазаларимизга интиҳо нуқтасини қўйишдан илгари яна бир бора таъкидлаймизки, огоҳлик, хушёр бўлиб яшаш, бир кунлик ёки муайян бир мавсумий масала эмас. Бу борада доимо эътиборли бўлайлик. Айниқса фарзандларимизнинг келажаги, юртимизнинг истиқболи борасида кўпроқ қайғурайлик, мана шундагина мустақиллигимизни мустаҳкамлаган, аждодларимизга муносиб авлод бўламиз.
Бугун жамият ҳаётига хавф солаётган, давлатларни пароканда қилишга уринаётган экстремистик кучлар тўғрисида ҳаммамиз хабардормиз. Экстремистик ва террористик кучлар ўзларининг ёвуз мақсадларини амалга ошириш учун ҳали дунёқараши тўлиқ шаклланиб улгурмаган, мустақил фикрга эга бўлмаган ёшларни турли хил йўллар билан уларнинг онги ва қалбини забт этишга уринаётганлари ҳам ҳақиқат.
Бу экстремистик кучларнинг асл мақсади ва муддаоларини очиб бериш, асл ислом динини мазмун моҳиятини ёритишга оид тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борадаги ишларни самарадорлигини оширишда тегишли ташкилотлар, имом-хатиблар, отинойилар ўзларининг муносиб улушларини қўшмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган “Ҳаракатлар стратегиясининг 5-йўналишида хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалаларига катта эътибор қаратилган. Шу йўналишдаги белгилаб берилган вазифаларни адо этилишида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилганини алоҳида таъкидлаш зарур.
Меҳнат мигрантларининг мутаассиб оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни тарғиботини кучайтириш шу куннинг асосий вазифасидир.
Алоҳида эътиборга муҳтож, нотинч оилалар, турли оқимлар таъсирига тушиб қолган оилалар фарзандлари, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан индивидуал муносабата бўлиш, уларнинг дарсларга тўлиқ қатнашишини, таълим-тарбияси ва одобини алоҳида назоратга олиша маҳалланинг ролини кучайтириш хам бугуннинг долзарб масаласидир.
Бу каби ишларни амалга оширишда маҳалладаги кўп йиллик ҳаёт тажрибасига эга бўлган отинойи, ҳожи ота, ҳожи оналарни масъул этиб бириктириш яхши натижа берарди.
Болалар учун шундай кун тартиби жорий қилиш керакки, улар дарсдан кейин тўгаракларга борсин, маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этсин, спорт билан шуғуллансин, спорт мусобақаларида ўзини синаб кўрсин.
Дарҳақиқат огоҳлик ва ҳушёрлик бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири, тинчлик ва осойишталик учун барчамиз бирдек масъул эканлигимизни унутмаслигимиз лозим.
Download 51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling