Маърузалар матни қарши-2012y


Download 1.34 Mb.
bet86/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

12.4.1 -жадвал
Халқаро рейтинг компанияларининг «барқарор» рейтинг
баҳосини олган банклар


«Мудис»

«Фитч рейтинг»

«Стандарт энд Пурс»

ТИФ Миллий банк Ипотека-банк
Ғалла-банк
Алоқабанк
Туронбанк
Кредит стандарт банк

Ўзсаноатқурилишбанк Пахтабанк
Асакабанк
Ҳамкорбанк
Ипак йўли банк

ТИФ Миллий банк Капиталбанк

2008 йилда тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошириш, барқарорлигини таъминлаш, инвестиция жараёнларида иштирокини янада кенгайтириш, уларнинг эркинлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.


Бу борада кўрилган чора-тадбирлар натижасида тижорат банкларининг жами капитали 2007 йилга нисбатан 40,0 фоиз ортиб, 2 трлн. 104 млрд. сўмдан ошиб кетди
Сўнгги йилларда мутлақ суммада Ўзбекистон тижорат банклари умумий капиталнинг ўсишига нисбатан умумий активларнинг анчайин жадал суръатлар билан динамик тарзда ўсиши ҳам кузатилган.
Тижорат банклари активларининг ўсиши асосан банклар кредит маблағларининг суръати ҳисобига таъминланаётир. Агар банкларнинг кредитлари 2000 йилда бор йўғи 982,9 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2004 йилда 3 трлн. 409 млрд. 800 млн сўмга етди. 2005 йилда 2004 йилдагига нисбатан банк кредитлари 443,5 млн. сўмга ортди ва 3 трлн. 853 млрд. 300 млн. сўмга етди. . (1-чизма). 2007 йилда банклар томонидан иқтисодиётнинг реал секторига берилган кредит қолдиқлари 19,2 %га ошди ва 2008 йилнинг 1 январи ҳолатига кўра 4757,4 млрд. сўмни ташкил қилди. Шу билан бирга тижорат банкларининг реал секторга берган кредитлари миқдори 377, 13 млрд. сўмни ташкил қилди. Банк кредитдарининг ўсиши банкларнинг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобига таъминланди.
Солиштирма вазн бўйича кредитлар тижорат банклари активларининг таркибида биринчи ўринни эгиллайди.
Марказий банк ва тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб қувватлашни кенгайтириш мақсадида кичик бизнес субъектларига 743,7 млрд. сўм миқдорида маблағлар ажратилди., бу 2006 йилга нисбатан 36 %га кўпдир. Шу билан бирга кичик бизнес субъектларига берилган микрокредитлар ҳғажми 2006 йилга нисбатан 70 %га ўсди ва 110 млрд. сўмни ташкил этди.
Биргина 2008 йилда хўжалик субъектларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 1 трлн. 534 млрд. сўм миқдорида инвестицион кредитлар ажратилди.
Ўтган йили банклар томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган кредитлар миқдори 2007 йилга нисбатан 68,2 фоиз ошиб, 1 трлн. 251 млрд. сўмни ташкил этди. Агар актив амалиётлари бўйича таҳлил этилса, 2005 йилда банк активларининг кескин ўсиши депозитлар ҳажмининг кенгайиши ҳисобига юз берди. Агар 2000 йилда банк депозитлари ҳажми 273,3 млрд сўмни ташкил этган бўлса 2004 йилда 1523 млрд. сўмга етди. 2004-2005 йиллар учун депозитларининг ўсиши 33,1млн. сўмни ташкил қилди.
Ўзбекистон тижорат банкларининг депозитлари динамик ўсиш хусусиятига эга. Қисман, бу аҳоли жамғармаларига маблағ тушумларининг ўсиши билан изоҳланади. 2006 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакат тижорат банкларидаги аҳоли маблағлари 449,5 млрд. сўмни ташкил этди, бу 2004 йилдагиги нисбатан 39,2 фоизга ошиқроқдир. 2006 йилнинг 9 ойи давомида эса тижорат банкларидаги аҳоли омонатлари қолдиғи 190 млрд. сўмга, ёки 42,4 фоизга ошиб 1 октябрь ҳолатиг кўра 640 млрд. сўмни ташкил этди.
Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш доирасида тижорат банклари томонидан пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда электрон ҳисоб-китоб қилиш тизими кенгайтирилди. Масалан, 2006 йил 1 январь ҳолати бўйича 21 банк томонидан 2 млн. 99 минг пластик карточкалар эмитация қилинган, пластик карточкалар воситасида ҳисоб-китоб қилиш терминалларининг сони 11016 тани ташкил қилган. 2007 йилнинг ўзида тижорат банклари томонидан қўшимча равишда 500 мингга яқин пластик карточкалар муомалага чиқарилиб, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида 3,5 минг дона терминаллар ўрнатилди. Натижада, жорий йилнинг 1 январига келиб, муомалага чиқарилган банк пластик карточкалари сони 3,7 млн.тага, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида ўрнатилган терминаллар сони эса 17,8 минг донага етди.
Банк тизими томонидан қўллаб қувватланган қишлоқ хўжалигида ҳам маҳсулот ишлаб чиқариши ҳажми ҳар йили ўсиб бормоқда. Фоиз ставкаларининг камайиши инвестиция муҳитини яхшилади ва “2007 йил давомида иқтисодиётимизга иритилганинвестицияларнинг умумий ҳажми 23 фоизга ортди ва 4,3 миллиард доллардан зиёд миқдордаги маблағни ташкил этди.Бу эса ўтган йиллар мобайнида эришилган энг юқори кўрсаткичдир”®
Миллий валютанинг барқарорлиги ва инфляциянинг паст даражада бўлишини таъминлаш мақсадида миллий валютанинг девальвация даражасини пасайтириш чоралари ижобий натижалар бермоқда. 2007-2008 йилларда Марказий банкнинг валюта сиёсати миллий валюта алмашув курси кескин тебранишларининг олдини олиш, мамлакатда экспортни рағбатлантириш ва валюта ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлашга йўналтирилди. Ўтган йилда миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан номинал девальвацияси 4,0 фоизни ташкил этди, бу эса 2006 йилга нисбатан 1,1 фоизли бандга пастдир.
Миллий валюта алмашув курсининг мақсадли параметрлар доирасида бўлиши ва унинг девальвация даражасининг босқичма-босқич пасайтириб борилиши истеъмол товарлари нархларини паст даражада ушлаб туриш учун қўшимча омил сифатида хизмат қилди
Ушбу таҳлилимизга якун ясаб банк тизими республикамизда ривожланиб бораётганлиги, тизимнинг молиявий барқарорлиги мустаҳкамланаётганлиги, бу эса монетар сиёсатнинг, бу сиёсат воситаларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ошишига имкон бераётганлигини таъкидлашимиз мумкин.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling