Маърузалар матни қарши-2012y


Моделнинг асосий тенгламалари


Download 1.34 Mb.
bet89/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

13.2. Моделнинг асосий тенгламалари.

Моделнинг моҳияти нимада? IS-LM (инвестиция - жамғармалар, ликвидлиликнинг афзаллиги - пул) модели фоиз ставкаси R билан даромадлар Y нинг бир вақтнинг ўзида ҳар иккала бозорда мувозанатни таъминлайдиган комбинацияларини топиш имконини беради.


Моделнинг асосий тенгламалари қуйидагилар:
1. Y=C +I + G +Xn — асосий макроиқтисодий айният.
2. C = a+b (Y-T) — истеъмол функцияси, бу ерда Т = Ta + tY.
3. I = e - dR — инвестиция функцияси.
4. Xn = g - m`Y - nR — соф инвестиция функцияси.
5. M/P =kY - hR — пулга талаб функцияси.
IS-LM моделида кўрилган барча тенгламалар бажарилса мувозанатга эришилади.
Моделнинг эндоген ўзгарувчилари Y, C, I, Xn ва фоиз ставкаси R.
Моделнинг экзоген ўзгарувчилари G, Ms ва чегаравий солиқ ставкаси t.
a, b, e, d, m`, n, k ва h эмпирик коэффициентлар бўлиб мусбат ва нисбатан барқарордир.
Y ҳақиқий < Y потенциал бўлган қисқа муддатли даврга мувозанат кўриб чиқилаётганда, моделда, баҳолар даражаси ўзгармас, фоиз ставкаси R ва даромад Y ўзгарувчан деб олинади.
Y ҳақиқий = Y потенциал бўлган, яъни тўлиқ бандлик шароитида баҳолар даражаси Р ўзгарувчан, Мs номинал катталик ва бошқа барча ўзгарувчилар реал катталиклардир.


13.3. IS - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси

IS-эгри чизиғи товарлар хизматлар бозорида фоиз ставкаси R ва даромадлар даражаси Y нинг комбинацияларини характерловчи, бир вақтнинг ўзида асосий макроиқтисодий айният, истеъмол, инвестиция ва соф экспорт функциялари қондириладиган нуқталарнинг геометрик жойлашувини характерлайди. Бу эгри чизиқнинг ҳар бир нуқтасида инвестициялар ва жамғармалар ўзаро тенг бўлади.


IS – эгри чизиғи қандай келтириб чиқарилади? IS-эгри чизиғини Кейнс хочи ва инвестиция функцияси графиги ёрдамида келтириб чиқарамиз. (13.3.1, 13.3.2, 13.3.3-чизмалар.)
E E=Y
E1

ΔI E2 = E1 - ΔE(ΔI)


Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling