Маърузалар матни қарши-2012y


LM - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси


Download 1.34 Mb.
bet91/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

13.4. LM - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси

LM – чизиғининг моҳияти. LM эгри чизиғи ўзгармас нархлар шароитида пул воситалари бозорида вужудга келадиган фоиз ставкаси ва даромадлар даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттиради.


LM эгри чизиғининг ҳар бир нуқтасида пулга талаб Md пул таклифи Ms га тенг бўлади (liquidity Preferense = Money Supply). Пул бозорида бундай мувозанатга даромад Y нинг ошиши билан фоиз ставкаси R кўтарилсагина эришилади.
Маълумки, пулга талаб миқдорига фоиз ставкасидан ташқари даромадлар даражаси ҳам таъсир кўрсатади. Даромадлар юқори бўлса, харажатлар ҳам кўп бўлади. Бу эса, ўз навбатида истеъмол ва бошқа харажатлар учун пулга талабни ошишига олиб келади. Шундай қилиб, даромадлар даражасининг юқорироқ бўлиши пул талабини оширади. Бошқача айтганимизда, даромад ва пулга талаб динамикаси ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд.
Пулга талаб функциясини қуйидагича ёзамиз: М/Р= f(R;У)
Пул бозори ҳолатини белгиловчи кўрсаткичлар ўртасидаги бундай ўзаро муносабатларни 13.4.1 ва 13.4.2 - чизмаларда тасвирлаймиз.

R R
LM


R1


R2

Md1


Md2
Y
M M Y1 Y2
P P
13.4.1-чизма. Пул бозоридаги 13.4.2-чизма. LM эгри чизиғи
мувозанат графиги графиги
13.4.1-чизмадан кўриниб турибдики, пулга бўлган талаб, фоиз ставкаси пасайиши билан, шунингдек, даромадлар кўпайиши натижасида ҳам ошади. Даромадларнинг ошиши натижасида пулга талаб эгри чизиғи Мd1 юқори сурилиб, Мd2 ҳолатини эгаллайди ва унда пул бозоридаги мувозанат нуқтаси, r1 ҳолатидан r2 ҳолатига ўтади.
Шундай қилиб, юқорироқ даромад юқорироқ фоиз ставкасига олиб келади ва буни LM эгри чизиғи акс эттиради. У пул бозорида фоиз ставкаси ва даромад ўртасидаги муносабатларни кўргазмали тарзда ифодалайди. Даромад даражаси қанча баланд бўлса, пулга бўлган талаб шунча юқори ва шунга мувофиқ мувозанатли фоиз ставкаси ҳам шунча юқори бўлади.
LM эгри чизиғи ўзига хос конфигурацияга эга: горизонтал қисм ва вертикал қисм. LM эгри чизиғининг горизонтал қисми фоиз ставкаси R нинг минимал даражасидан пасая олмаслигини англатса, вертикал қисм фоиз ставкаси R нинг максимал даражаси чегарасидан ташқарида ҳеч ким ўз маблағларининг ликвид (пул) шаклида ушлаб турмаслигини ва уларни қимматли қоғозларга айлантиришини англатади.
Баҳоларнинг ўзгариши ҳамда пул таклифи ҳажмидаги ўзгаришлар LM эгри чизиғининг ўнгга ёки чапга силжишига олиб келади.
LM эгри чизиғи тенгламаси қандай топилади? LM эгри чизиғи тенгламаси пулга талаб функциясини R ва Y га нисбатан ечиб топилади.
R га нисбатан LM эгри чизиғи тенгламаси қуйидагича:

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling