Маърузалар матни қарши-2012y


-мавзу. Иқтисодий ўсишнинг неоклассик моделлари


Download 1.34 Mb.
bet99/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

15-мавзу. Иқтисодий ўсишнинг неоклассик моделлари
Режа:
15.1. Р.Солоунинг неоклассик модели асослари.
15.2. Р.Солоу моделида капиталнинг чиқиб кетиши, аҳоли сони ўсишининг барқарор мувозанат ва иқтисодий ўсишга таъсири.
15.3. Технологик тараққиётнинг иқтисодий ўсишга таъсири. Фелпснинг «олтин қоидаси».
15.4. Иқтисодий ўсишнинг Ж.Мид ва А.Льюис моделлари.


15.1. Р.Солоунинг неоклассик модели асослари.
Иқтисодий ўсишнинг неоклассик моделлари қачон ва қанақа иқтисодий вазиятда пайдо бўлган?
Иқтисодий ўсишнинг дастлабки неоклассик моделлари 1950-1960 йилларда пайдо бўлган. Бу даврда динамик мувозанат масаласига эътибор сусайган эди. Иқтисодиётда нафақат фойдаланилмаган имкониятлар ҳисобига, балки шу билан бирга янги техникани жорий қилиш, унумдорликни ошириш ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишни яхшилаш ҳисобига максимал даражадаги ўсиш суръатларига эришиш биринчи даражадаги муаммога айланди.
Шу сабабли иқтисодий ўсиш муаммосининг нафақат назарий асослари, балки уни таҳлил қилишнинг услублари ҳам ўзгарди. Бу даврда ривожланган давлатлар иқтисодиётида йирик фирмаларнинг аҳамияти кескин ўсди. Бу фирмалар ўз инвестицияларини стратегик режалаштиришда иқтисодий ўсишнинг неокейнсча моделларини асос қилиб олишди. Фирмалар иқтисодий ўсишнинг микродаражадаги динамик моделларини яратишди. Моделларни тузишда фирмалар чизиқли дастурлаш услубларидан ва В.Леонтьевнинг ишлаб чиқариш функциясидан фойдаланишди. Йирик фирмаларнинг мустақил иқтисодий сиёсат юритишига ва иқтисодий ўсишга эришишига интилишлари неоклассик йўналиш вакилларини иқтисодий ўсишнинг неокейнсча моделларига муқобил бўлган ўсиш моделларини яратишга ундади.
Неоклассик йўналиш вакиллари (америкалик иқтисодчи Р.Солоу, инглиз иқтисодчиси Ж.Мид ва бошқалар), рақобатли бозор шароитида йирик фирмаларга ўз имкониятларидан ва ресурсларидан потенциал даражада фойдаланиш учун, иқтисодиётга давлат аралашувини қатъий чеклаш лозим, деган фикрни олға суришди. Шунингдек, улар меҳнат, капитал ва ерни ижтимоий маҳсулотни яратувчи мустақил омиллар, деб қаровчи классик назарияни ривожлантиришга ҳаракат қилишди.
Неоклассик моделларнинг навбатдаги методологик асоси – чекли (чегараланган) унумдорлик назарияси ҳисобланади. Ушбу назарияга кўра, ишлаб чиқариш омиллари эгалари оладиган даромад, бу омилларнинг чекли маҳсулотлари (омилларнинг қўшимча бирлиги ҳисобига яратилган қўшимча маҳсулот) билан белгиланади.
Неоклассик мактаб назариячилари иқтисодий ўсишнинг неокейнсча назарияларини уч жиҳат бўйича танқид қиладилар:

  1. биринчидан, улар эътиборни фақат иқтисодий ўсишнинг бир омилига – капитал жамғаришга (инвестицияларнинг қўшимча ўсишига) қаратишди. Бошқа омиллар (айниқса, техник тараққиёт билан боғлиқ бўлган ҳолатлар, яъни ишчи кучининг маълумот даражаси ва малакасининг ўсиши, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг яхшиланиши ҳамда бошқалар) уларнинг эътиборидан четда қолди. Неоклассиклар бўш турган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш учун янги ишчи кучини жалб қилиш ҳисобига ҳам ишлаб чиқаришнинг қўшимча ўсишини таъминлаш мумкин деб ҳисобладилар;

  2. иккинчидан, неокейнсчилар ишлаб чиқаришнинг капитал талабчанлиги коэффиценти – с (с=I/ΔY)ни ўзгармас деб қарадилар. Неоклассик моделларда эса икки ишлаб чиқариш омилини (капитал ва меҳнатни) ҳисобга олган ҳолда ва уларнинг ўзаро бир-бирини алмаштиришини (субститут эканлигини) кўзда тутиб, бу коэффицент ўзгариши мумкинлигини назарда тутадилар. Бундан эса, ишлаб чиқаришнинг берилган техник қуролланиши даражасида, белгиланган ишлаб чиқариш ҳажмига ресурсларнинг турли комбинацияларини қўллаб эришиш мумкин, деган хулоса чиқади;

  3. учинчидан, неокейнсчилар бозор механизмининг мувозанатни автоматик тиклаш қобилиятини етарлича баҳоламадилар. Неокейнсчилардан фарқли равишда, неоклассиклар рақобатга асосланган бозор тизими иқтисодий ўсишнинг баланслашганлигини таъминлаши мумкин, деб ҳисобладилар. Улар иқтисодий ўсишнинг баланслашганлигини таъминлаш рақобат механизмидан ташқари барқарор пул тизимига ҳам боғлиқ, рақобат механизми ва барқарор пул тизими бозор мувозанатини автоматик тиклайди, деб ҳисоблашди. Шу сабабли улар, давлатнинг иқтисодиётга аралашувига барқарорликни бузувчи омил сифатида қараб, инфляцион давлат харажатларига қарши чиқдилар.


Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling