Маърузалар матни қарши-2012y


Иқтисодий ўсиш омиллари ва типлари


Download 1.34 Mb.
bet95/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

14.2. Иқтисодий ўсиш омиллари ва типлари
Реал ишлаб чиқариш ҳажмларининг узоқ муддатли ўсиши суръатларини, кўламларини, самарадорлиги ва сифати ошишини белгиловчи ҳодиса ва жараёнлар иқтисодий ўсиш омиллари дейилади. Иқтисодий ўсиш омиллари икки гуруҳга ажратилади:
Биринчи гуруҳ омиллари иқтисодий ўсишни физик (ашёвий) жиҳатдан таъминлайди. Бу гуруҳ ишлаб чиқариш омилларига қуйидагилар киритилади:

Агар иқтисодиётнинг қисқа муддатли ҳолати кўпроқ ялпи талаб билан белгиланса, узоқ даврга иқтисодиётнинг ривожланиши кўпроқ ишлаб чиқариш имкониятлари билан белгиланади. Шу сабабли иқтисодий ўсишни моделлаштиришда диққат марказида реал сектор туради.
Иккинчи гуруҳга омиллари жамиятдаги иқтисодий ўсиш потенциалини юзага чиқариш имконини берувчи омиллар – талаб ва тақсимот омиллари (билвосита омиллари) киритилади:

  • бозорнинг монополлашуви даражасининг пасайиши;

  • иқтисодиётдаги солиқ муҳити;

  • кредит-банк тизими самарадорлиги;

  • истеъмол, инвестиция ва давлат харажатларининг ўсиши;

  • экспорт ҳажмининг ўсиши;

  • иқтисодиётда ишлаб чиқариш ресурсларини қайта тақсимлаш имкониятлари;

  • даромадларни тақсимлашнинг шаклланган тизими.

Агар ўсиш қўшимча ресурсларни жалб этиш ҳисобига таъминланса ва жамиятдаги ресурслардан фойдаланишнинг шаклланган ўртача самарадорлиги даражасини оширмаса экстенсив иқтисодий ўсиш деб аталади. Экстенсив иқтисодий ўсиш янги корхоналар, йўллар, электростанциялар қуриш, янги ерларни ўзлаштириш, меҳнат ва табиий ресурсларни қўшимча жалб этиш кабилар ҳисобига таъминланади. Аммо бу ресурсларнинг чекланганлиги ривожланишнинг маълум бир босқичида экстенсив иқтисодий ўсиш имкониятларини камайтиради ва уни зиддиятли қилиб қўяди.
ЯИМнинг ўсиши иқтисодиётда банд бўлганлар сонидан юқори суръатга эга бўлса интенсив иқтисодий ўсиш рўй беради. “Иқтисодий ўсишнинг интенсив типи ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошишига боғлиқ. У фойдаланилаётган ресурс бирлигига тўғри келадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришни, ишлаб чиқаришнинг техник хусусиятларини яхшилашни кўзда тутади. Бундай жараёнлар қуйидагиларда намоён бўлади:

  • фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни янгилашда;

  • ходимлар малакасини оширишда;

  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш, ассортиментини янгилашда”*

Иқтисодий ўсишнинг бу икки типи соф ҳолда рўй бермайди. Иқтисодий ўсиш уни таъминлашдаги экстенсив ёки интенсив омилларнинг улуши даражасига қараб кўпроқ экстенсив, ёки кўпроқ интенсив бўлиши мумкин.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling