Маърузалар матни қарши-2012y
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
Қисқача хулосалар
Иқтисодий ўсиш тўлиқ бандлилик шароитига мос келувчи потенциал ишлаб чиқариш потенциал ЯИМ ҳажмининг узоқ муддатли кўпайиши тенденциясини англатади. У ўсиш ишлаб чиқариш натижалари ва омилларида рўй берадиган миқдор ва сифат ўзгаришларини характерлайди. Иқтисодий ўсиш реал ЯИМнинг ёки аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал ЯИМни ўсиш суръати билан ўлчанади. Иқтисодий ўсиш таклиф, талаб ва тақсимот омиллари билан белгиланади. Иқтисодий ўсишни белгиловчи талаб омилларига табиий ресурслар сони ва сифати, меҳнат ресурслари сони ва сифати, капитал, технология ва бошқалар киради. Булардан фойдаланиш усулига кўра иқтисодий ўсиш экстенсив ва интенсив турларга бўлинади. Ишлаб чиқариш ресурслар миқдорини ўзгартирмаган ҳолда ўсса, интенсив омиллар ҳисобига амалга ошган ҳисобланади. Иқтисодий ўсиш моделлари деганда иқтисодий ўсишни таҳлил қилишда фойдаланиладиган, уларнинг манбаларини аниқлаш ва қонуниятларини очиб беришга хизмат қилувчи моделлар тушунилади. Кейнсчилар (Харрод, Домар) моделларида иқтисодий ўсишнинг асосий омил инвестициялар деб қаралади. Жамғариш меъёрини кўтариш орқали инвестицияларни кўпайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш иқтисодий ўсиш шартлари деб қаралади. Классик моделларда иқтисодий ўсиш ишлаб чиқаришнинг барча омилларига боғлиқ, меҳнат ва капитал ўзаро алмашинилади деб қаралади. Шунга кўра, капиталнинг маълум даражасида меҳнатнинг капитал билан қуролланганлик даражаси, ўз навбатида ишлаб чиқариш ҳажми ҳам турлича бўлади. Назорат ва муҳокама учун саволлар 1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси ва уни ўлчаш усулларини изоҳлаб беринг. 2. Иқтисодий ўсиш омилларини ишлаб чиқариш, талаб ва таклиф омилларига қайси тамойилларга асосланиб бўлинади? 3. Экстенсив ва интенсив иқтисодий ўсишнинг фарқлари нимада, соф интенсив ўсишга эришиш мумкинми? 4. Домар моделида инвестициялар таҳлили Кейнс таҳлилига нисбатан қандай фарқ қилади? 5.Домар моделининг асосий ўзгарувчиларига тавсиф беринг ва унинг моҳиятини тушунтиринг? 6. Иқтисодий ўсишнинг Харрод модели Домар моделидан қайси жиҳатларига кўра фарқ қилади? 7. Домар моделида иҳтисодий ўсиш шартлари қандай изоҳланган? Асосий адабиётларАсосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги янада юксалтиришдир / И.А.Каримов. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2010. – 34-50 б. И.А.Каримов. “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари”. Т.: Ўзбекистон, 2009 йил. -56 б. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир» ҳамда «Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир» номли маърузаларини ўрганиш бўйича Ўқув-услубий мажмуа.–Тошкент: Иқтисодиёт.- 2010, 94-99,103-106 б.б. Б.Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, У.В.Ғофуров, Б.К.Тухлиев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисодиёт, 2009, 26-52, 83-113 б.б. Вечканов Г.С., Вечканова Г.Р. Макроэкономика.2-е изд.-СПб.:Питер, 2010, 138-155 с.с. Марыганова Е.А., Шапиро С.А. Макроэкономика. Экспресс курс.: учебное пособие- М.: КНОРУС, 2010, 122-136 с.с. Вечканов Г.С., Вечканова Г.Р. Макроэкономика; Учебник для вузов , 3-е изд., дополненное.-СПб.: Питер, 2009, 269-277 с.с. Мэнкью Н.Г. Принципы макроэкономики: 4-е изд./Пер.с анг.–СПб.:Питер, 2009, 174-204 с.с. Самуэльсон, Пол Э., Нордхаус, Вильям Д. Макроэкономика,18-е изд.: пер. с англ,-М.: ООО «И.Д. Вильямс», 2009, 263-332 с.с. Абель Э., Бернанке Б. Макроэкономика. 5-е изд.- СПб.: Питер, 2008, 279-322 с.с. Киселева Е.А. Макроэкономика: Экспресс курс: учебное пособие.- М.: КНОРУС, 2008, 291-308 с.с. Агапова Т.А.Серегина С.Ф. Макроэкономика:Учебник.-7-е изд.перераб. и доп.- М.:Издательство “Дело и сервис”, 2005. 240-262 с.с. Макроэкономика. Теория и российская практика: учебник / под ред. А.Г.Грязневой и Н.Н. Думной.-5-е изд., перераб. И доп.-М.: КНОРУС, 2008, 185-228 с.с. Ishmuhamedov A.E., Djumayev Z.A, Jumayev Q. X. Makroiqtisodiyot. (O'quv qo'llanma).-T.: O'zbekiston Yozubchilar uyushmasi Adabiyot jamg'armasi nashriyoti, 2005. , 127-129 b.b Ахмедов Д.К.,Ишмухамедов А.Э., Жумаев К.,Джумаев З.А. Макроиктисодиёт, Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти 2004, 145-156 б.б. Ивашковкий С.Н. Макроэкономика: Учебник.-2-е изд., доп.- М.: Дело, 2002, 363-418 с.с. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling