Маърузалар матни қарши-2012y


Y = f(k), I= sf(k), С=(1-s)f(k)


Download 1.34 Mb.
bet101/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

Y = f(k), I= sf(k), С=(1-s)f(k)


15.2. Р.Солоу моделида капиталнинг чиқиб кетишининг, жамғариш меъёрининг ва аҳоли сони ўсишининг барқарор мувозанат ҳамда иқтисодий ўсишга таъсири.
Амортизация қуйидагича ҳисобга олинади: агар йилига эскириш ҳисобига капиталнинг қайд этилган d қисми (чиқиб кетиш меъёри) чиқиб кетади деб ҳисобласак, чиқиб кетиш миқдори капитал ҳажмига пропорционал бўлади ва dk га тенг бўлади. Графикда бу алоқадорлик координата бошидан d бурчак коэффиценти билан чиқувчи тўғри чизиқ билан акс эттирилади (15.2.1-чизма).
I,dk
dk

sf(k)

k1 k* k2 k


15.2.1-чизма. Инвестициялар ва капитал чиқиб кетишининг иқтисодий мувозанатга тасири
Инвестициялар ва чиқиб кетишнинг капитал заҳираси динамикасига таъсирини Δk=I-d ёки инвестициялар ва жамғармалар тенглигидан фойдаланиб Δk=sf(k)-dk кўринишида ёзиш мумкин. Капитал заҳираси (k) инвестициялар ҳажми капиталнинг чиқиб кетиши ҳажмига тенг бўлгунига қадар, яъни sf(k)=dk шарт бажарилгунига қадар ошиб бораверади. Шундан сўнг битта иш билан банд ходимга тўғри келадиган капитал заҳираси (фонд билан қуролланганлик) ўзгармайди (Δk=0).
Инвестициялар ҳажми капиталнинг чиқиб кетиши ҳажмига тенг бўлган шароитдаги капитал заҳираси даражаси фонд билан қуролланганликнинг мувозанатли (барқарор) даражаси дейилади ва k* деб белгиланади. k* га эришилганда иқтисодиёт узоқ муддатли мувозанат ҳолатида бўлади. Мувозанатнинг барқарор бўлишига сабаб, k нинг дастлабки миқдори қандайлигидан қатъий назар иқтисодиёт мувозанат ҳолатига, яъни k* га интилади. Агар k1 нинг бошланғич миқдори k* дан кам бўлса, ялпи инвестициялар (sf(k)), чиқиб кетиш миқдори (dk) дан кўп бўлади ва капитал заҳираси соф инвестициялар миқдорига кўпайиб боради. Аксинча, k2 > k бўлса, инвестициялар амортизациядан камлигини англатади. Бу ҳолда капитал заҳираси мувозанатли даражага қадар камайиб боради (15.2.1-чизма).
Жамғариш меъёри фонд билан қуролланганликнинг барқарор даражасига таъсир кўрсатади. Жамғариш меъёрининг s1 ҳолатдан s2 ҳолатга силжиши инвестициялар эгри чизиғини юқорига s1f(k) ҳолатдан s2f(k) ҳолатга қадар силжишини келтириб чиқаради (15.2.2-чизма).
I.dk
dk
s2f (k)
I’1

s1f (k)
dk1 I1

k*1 k*2 k



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling