Маърузалар матни қарши-2012y


Неоклассик моделлар барча иқтисодий жараёнларнинг аниқ ҳолатини қамраш хусусиятига эга


Download 1.34 Mb.
bet100/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

Неоклассик моделлар барча иқтисодий жараёнларнинг аниқ ҳолатини қамраш хусусиятига эга.
Биринчи неоклассик модел Р.Солоу томонидан 1956 йилда ”Иқтисодий ўсиш назариясига ҳисса” асарида тасвирлаб берилди. 1957 йилда эса “Техник тараққиёт ва агрегатив ишлаб чиқариш функцияси” номли асарда модел ривожлантирилди.
Р.Солоу модели мутаносиб иқтисодий ўсишнинг зарур шарти ялпи талаб ва ялпи таклифнинг тенглиги ҳисобланади.
Солоу моделида ялпи таклиф Кобб-Дугласнинг ишлаб чиқариш функция билан ифодаланган. Бу функция бир томондан ишлаб чиқариш ҳажми ва икиинчи томондан фойдаланилаётган омиллар ҳамда уларнинг ўзаро комбинациялари ўртасидаги боғлиқликни акс эттиради, яъни:
Y= f(L,K,N)
Моделда юқори техник ривожланиш босқичида ернинг кичик аҳамиятга эгалиги сабабли, ишлаб чиқариш фақат меҳнат ресурслари ва капиталга боғлиқ деб олинади, яъни:
Y= f(L,K)
Функциянинг кенгайтирилган кўриниши қуйидагича: Y= (ΔY/Δ L)L + (ΔY/ΔK)K
бу ерда: ΔY/ΔL – меҳнатнинг чекли маҳсулоти (MPL);
ΔY/ΔK – капиталнинг чекли маҳсулоти (MPK).
Солоу моделига кўра, ялпи ишлаб чиқариш ҳажми меҳнат унумдорлигини, яъни бир ишчига тўғри келадиган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг (y=Y/L) ўсиши ҳисобига таъминланиши мумкин. Айни пайтда меҳнат унумдорлиги капитал билан қуролланганлик даражасининг (k= K/L) функцияси, яъни: бу ерда:
Капитал (фонд) билан қуролланганлик даражасининг ўсиши эса жамғариш меъёрига боғлиқ.
f(k)
Y
C
MPK sf(k)
Y
I
K
15.1.-чизма. Битта ишчига тўғри келадиган ишлаб чиқариш (Y) ва талаб (c+i)
Моделда ялпи талаб инвестицион ва истеъмол харажатлари билан белгиланади деб олинади.
Y = C + I
Давлат харажатлари ва соф экспорт кўрсаткичлари ҳам истеъмол ва инвестициялар таркибига киритиб юборилади.
Даромад, истеъмол ва жамғаришга (шаклланган жамғариш меъёрига кўра) бўлинишини ҳисобга олиб, истеъмол функциясини қуйидаги кўринишда ёзишимиз мумкин: С=(1-s)Y
бу ерда, s – жамғариш меъёри.
Бундан Y = C+I = (1-s)Y+ I ўз навбатида Y=(1-s)Y+I, Y=Y-Ys+I ва I = sY келиб чиқади.
Бошқача айтганда, мувозанат ҳолатида инвестициялар жамғармаларга тенг ва даромадга пропорционалдир.
Талаб ва таклифнинг тенглиги шартини қуйидагича ёзиш мумкин: f(k)=C+I f(k)= I/s
Ишлаб чиқариш функцияси товарлар бозорида таклифни, капитал жамғариш эса ишлаб чиқарилган маҳсулотга талабни белгилайди. Ишлаб чиқариш ҳажми ва ўзгариши капитал (капитал билан қуролланганлик) ҳажмига боғлиқ. Капитал ҳажми эса унинг чиқиб кетиши (амортизация шаклида) ва инвестициялар таъсирида ўзгаради. Инвестициялар капитал заҳирасини кўпайтиради, чиқиб кетиши эса уни камайтиради.
Инвестициялар фонд билан қуролланганлик ва жамғариш меъёрига боғлиқ. Бу иқтисодиётда талаб ва таклиф тенглиги шартидан келиб чиқади: I = sf(k).
Жамғариш меъёри (s) k нинг ҳар қандай миқдорида маҳсулотнинг инвестиция ва истеъмолга бўлинишини белгилайди, яъни:

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling