Маърузалар матни қарши-2012y


-чизма. Жамғариш меъёрининг иқтисодий мувозанатга таъсири


Download 1.34 Mb.
bet102/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

15.2.2 -чизма. Жамғариш меъёрининг иқтисодий мувозанатга таъсири.

Бошланғич ҳолатда иқтисодиёт капиталнинг барқарор заҳираси k*1 га эга бўлиб, инвестициялар амортизацияга тенг эди. Жамғариш меъёри ошганидан сўнг инвестициялар (I’1 - I1) миқдорга ўсди, капитал заҳираси (k*1) ва амортизация (dk1) эса ўзгармасдан қолди. Бундай шароитда инвестициялар капиталнинг чиқиб кетиши (амортизация)дан ортиқлик қилади ва капитал заҳирасининг янги мувозанат даражаси (k*2) га қадар ўсишини келтириб чиқаради. k*2 эса фонд билан қуролланганлик ва меҳнат унумдорлигининг юқорироқ даражалари билан характерланади.


Солоу модели жамғариш меъёри капитал билан қуролланганликнинг барқарор даражасига эришишда ўта муҳим омил эканлигини кўрсатади.
Жамғариш меъёрининг ўсиши инвестициялар ҳажмининг ошишини келтириб чиқаради. Бу эса асосий капитал миқдорининг ортишига, ўз навбатида капитал билан қуролланганлик даражасининг (k) кўтарилиши орқали, пировард натижага, яъни ишлаб чиқариш ҳажмининг (Y) кўпайишига олиб келади.
Шундай қилиб, жамғариш меъёрининг ошиши барқарор мувозанат шароитида юқорироқ ишлаб чиқариш ва капитал заҳираси даражасига эришиш имконини беради. Аммо жамғариш меъёрининг ортиши қисқа муддатли даврда, иқтисодиёт янги барқарор мувозанат нуқтасига етгунга қадар, иқтисодий ўсишни жадаллашишига олиб келади.
Жамғариш жараёни ҳам, жамғариш меъёрининг ошиши ҳам барқарор мувозанат ҳолатида аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ҳажмининг узлуксиз ўсиши механизмини тушунтириш учун етарли эмас. Улар мувозанатнинг бир ҳолатидан иккинчи ҳолатига ўтилишини кўрсатади холос.
Солоу моделини кейинги ривожлантирилишида навбат билан икки шарт олиб ташланади: аҳоли сони ва унинг иш билан банд қисми сонининг ўзгармаслиги ҳамда техник тараққиётнинг мавжуд эмаслиги.
Аҳоли доимий (n) суръат билан ўсади, деб тасаввур қиламиз. Ишчилар сонининг кўпайиши бошқа тенг шароитларда меҳнатнинг капитал билан қуролланиши даражасининг қисқаришига олиб келиши мумкин. Натижада, бир ишчига тўғри келадиган капитал заҳираси ўзгаришини кўрсатувчи тенглама қуйидаги кўринишга эга бўлади:

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling