31-
шакл. Картада профил тузиш
Бирор иншоотни қуришдан олдин лойихалашда берилган йўналишнинг бош ва
охириги нуқталарининг ўзаро кўринишини, хамда улар орасидаги рельефни қандай
ўзгарганлигини билиш мақсадида карта ѐки планда берилган йўналиш бўйича профил
тузиш керак бўлади. Масалан 30-чизмадаги картада ДE йўналиши бўйича жойнинг
профилини тузиш керак.
Профил тузиш одатда миллиметрли қоғозда ва қуйидаги тартибда бажарилади.
Қоғозга профил асоси сифатида горизонтал чизиқ
чизилади ва унга ДE
йўналишидаги Д-1, 1-2, 2-3, ва х.з. E нуқтасигача бўлган ушбу йўналишни кесаѐтган
горизонтал (яримгоризонтал) оралиғидаги кесма узунликлари карта ѐки планнинг
масштабига мос тарзда туширилади. Ушбу кесма қирраларидаги
яъни профилда
ѐтувчи нуқталардаги отметкалар мос тарзда горизонтал чизиқни остига перпендикуляр
тарзда ѐзиб қўйилади. Отметкалар графасини остига масофа графаси чизилади ва унга
профилда ѐтувчи нуқталар орасидаги масофа қийматлари ѐзилади. Шундан сўнг
шартли горизонт танланади ва вертикал масштабга мос тарзда профилда ѐтувчи
нуқталар баландлик ўрни белгиланади. Баландлик ўрни белгиланган нуқталарни
туташтириш орқали профил ҳосил қилинади.
Профилда рельеф ифодали тасвирланиши учун
унинг вертикал масштаби
горизонтал масштабга нисбатан 10 ѐки 20 марта йирик қилиб олинади.
32-
шакл
Назорат саволлари
1.
Карта ва план фарқи нимада?
2.
Жойнинг
профили деб нимага айтилади?
3.
Жойнинг
профили нима мақсадда тузилади?
4.
Горизонтал
деб нимага айтилади
5.
Рельеф кесим баландлиги нима ва унинг қийматини
катта-кичиклиги нимага
боғлиқ ?
Do'stlaringiz bilan baham: