Маърузалар матни


Download 1.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/22
Sana10.02.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1184346
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Маърузалар матни



1- MАЬРУЗА 
МАВЗУ: ГЕОДЕЗИЯ ФАНИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ 
РЕЖА:
1.
Фаннинг вазифаларива унинг тармоқларга бўлиниши 
2. 
Халқ хўжалигида геодезиянинг ахамияти. 
3
. Геодезиянинг ривожланиш тарихи. 
4
. Ер шакли ва ўлчамлари ҳақида тушунча
1.
Фаннинг вазифалари ва тармоқларга бўлиниши. 
Геодезия - Ернинг шакли ва катталигини ўрганишда, ер юзидаги нуқталарнинг 
бир-бирига нисбатан ўрнини аниқлашда, ер юзининг карта, план ва профилларини 
тузишда, ҳамда инженерлик иншоотларини барпо ЭТишда бажариладиган ўлчашлар 
назарияси ва практикаси ҳақидаги фандир.
"Геодезия" - грекча сўз бўлиб, "гео" - ер, "дезия" - бўлиш демакдир. 
Геодезиянинг асосий вазифаси: 
Ернинг шакли ва катталигини, ҳамда гравитацион майдонини аниқлаш. 
Геодезиянинг илмий вазифаси:
1. Ер юзасининг горизонтал ва вертикал ҳаракати, қитъалар силжиши, океан, денгиз 
сув сатхининг бир-биридан фарқи, "Ер қутбини" ўзгаришини аниқлаш. 
2. 
қуѐш системасидаги планеталарнинг карта ва планларини тузиш.
3. 
қуѐш системасидаги планеталарни шакли ва катталигини аниқлаш. 
4. Ер ва қуѐш системасини бошқа системаларда нуқталарни ягона координаталарини 
аниқлаш. 
5. Табиий ресурсларни ўзлаштиришда геодезик ишларни бажариш. 
Геодезик ишларда - асосан геодезик ўлчашлар ишлатилади. Бунда хилма хил 
геодезик асбоблар ишлатилади. 
Умуман, ўлчаш ишларини ташкил қилиш, ўлчашларда ишлатиладиган 
асбобларни ўрганиш ва улар билан ишлаш геодезиянинг вазифасига киради. 
Геодезияни бошқа фанлар билан боғлиқлиги. Ернинг сунъий йўлдошлари-ни геодезик 
мақсадларда кузатишда, геодезик таянч шахобчаларни барпо ЭТишда, ер юзидаги 
нуқталарнинг географик координаталарини аниқлашда астрономия фанига таянади. 
Ернинг шаклини ўрганишда ва катталигини аниқлашда геодезия гравиметрия
геология, геофизика ва бошқа фанлар маълумотидан фойдаланилади. Территорияларни 
топографик карталарда тўғри тасвирлаш учун география, геоморфология фанларидан 
фойдаланилади. Геодезик ўлчаш ишларида ва уларни график жихатдан 
расмийлаштиришда математикага таянади. 

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling