3. Топографик план ва карталар масштаби
Топографик планлар тузиш учун асосан 1:500; 1:1000; 1:2000; 1:5000 -
масштаблар қабул қилинган. Топографик карталар тузиш учун 1:10000; 1:25000;
1:50000; 1:100000; 1:200000; 1:300000; 1:500000 масштаблар қабул қилинган. Ҳар бир
топографик план ва картанинг масштаби, унинг рамкаси остида берилади: сонли, сўзли
ва чизиқли.
Масштаб - ер юзидаги масофалар горизонтал проекцияларининг
кичрайтирилган даражасидир. Рақамлар
билан
сонли
масштаб
ифодаланади ва каср тарзида
ѐзилади 1:М - м - масштабнинг
кичрайтириш даражаси (М
1:100; 1:5000).
Сонли масштаб сўз билан
ифодаланса - сўзли масштаб
деб аталади (1см да 1м; 1см да
1
км...).Масштаб
график
шаклда иифодаланса - чизиқли
масштаб дейилади.
Чизиқли масштаб битта чизиқдан ѐки икки параллель чизиқдан иборат бўлиб,
чизиқлар маълум узунликдаги кесмаларга бўлинади; кесма масштаб асоси дейилади (1
ѐки 2 см). Кесмалар устига унинг юзидаги узунлиги ѐзилади.
Чизиқли масштабнинг чап томонидаги биринчи кесма тенг 10 бўлакка бўлинади - 1
бўлаги - график аниқлиги дейилади (1-чизма).
Картадан ўлчанган чизиқларнинг жойдаги узунлигини аниқроқ ўлчашда
кўндаланг масштабдан фойдаланилади (2-чизма).
21-
Шакл
Карта номи
Сонли
масштаб
Сўзли масштаб
Масштаб
аниқлиги
Беш юзли
Мингли
Икки мингли
Беш мингли
Ўн мингли
Йигирма мингли
Эллик мингли
Юз мингли
Икки юз мингли
Уч юз мингли
Беш юз мингли
Миллионли
1 : 500
1 : 1 000
1 : 2 000
1 : 5 000
1 : 10 000
1 : 25 000
1 : 50 000
1 : 100 000
1 : 200 000
1 : 300 000
1 : 500 000
1 : 1 000 000
1 см да 5 м
1 см да 10 м
1 см да 20 м
1 см да 50 м
1 см да 100 м
1 см да 250 м
1 см да 500 м
1 см да 1 км
1 см да 2 км
1 см да 3 км
1 см да 5 км
1 см да 10 км
0,05
0,1
0,2
0,5
1
2,5
5
10
20
30
50
100
Do'stlaringiz bilan baham: |