Маърузалар матни
Download 1.12 Mb. Pdf ko'rish
|
Маърузалар матни
2. Карталар классификацияси
План ва карталар мазмуни, масштаби ва бошқа хусусиятларига қараб 3 группага бўлиш мумкин: 1:5000 ва ундан йирик бўлса - топографик план; 1:10000 - 1:500000 - топографик карта; 1:1000000 ва ундан кичик бўлса - географик карта; 1:200000 - 1:500000 гача бўлган карталар - обзор топографик карталар деб ҳам юритилади; Обзор-топографик карталар асосан топографик карталар ѐки аэросъемка натижаларидан фойдаланиб тузилади. Ер юзидаги объектлардан ташқари турли табиий ва ижтимоий ҳодисалар ҳам тасвирланган географик карталар махсус карталар деб юритилади; Махсус табиий географик карталарга - геологик, геофизик, ботаник, иқлимий; махсус социал-иқтисодий карталарга эса тарихий-иқтисодий, маъмурий-сиѐсий ва бошқалар киради. Ҳозирги вақтда план олиш натижасида асосан территорияни топографик плани ѐки йирик масштабли топографик карта тузилади. Топографик карталар йирик масштабли бўлганлигидан уларда территория маълум катталикдаги қисмларга бўлиниб, ҳар бир қисм алоҳида-алоҳида варақда, қабул қилинган картографик проекцияда, масштаб, ҳамда рамкада тасвирланади. Топографик картанинг ҳар бир варағидаги территориянинг ўлчами маълум қоида ва номенклатурага асосан олинади. Топографик картанинг ана шу элементлари - картографик тўр, масштаб, номенклатур - унинг математик элементлари дейилади. Ер юзининг топографик картада тасвирланадиган тафсилотлари эса картанинг географик элементлари дейилади. Географик элементлар территориянинг релъефи, гидрографияси, ўсимлик ва тупроқ грунт кўрсаткичлари, ахоли яшайдиган пунктлар, ҳамда баъзи бир хўжалик, сиѐсий-маъмурий элементлардан иборат. Топографик картадан фойдаланишни ососнлаштириш мақсадида унинг рамкасидан ташқарида турли чизма, схема ва ѐзувлар берилади. Булар топографик картанинг ёрдамчи элементларидир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling