Маърузалар матни
Техникавий нивелирлаш журнали
Download 1.12 Mb. Pdf ko'rish
|
Маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Трассанинг бўйлама ва кўндаланг профилини тузиш
Техникавий нивелирлаш журнали
Текшириш: (Σа – Σв)/2 = Σ h/2 = Σh ўрт = h f = Σh ўрт - (Н охир - Н бош ) = h f чеки = ±50мм км L = ±50мм км 8 , 0 = ± 50 мм 0,89 = 44,7 мм. Трассанинг бўйлама ва кўндаланг профилини тузиш Трассанинг бўйлама ва кўндаланг профили нивелирлаш журнали ва пикетлаш дафтарчаси асосида миллиметровка қоғозида чизилади. Профиль горизонтал ва вертикал масштабларда чизилади. Горизонтал масштаб лойиҳаланаѐтган иншоот турига, трасса ўтган жой хусусиятига боғлиқ бўлиб, асосан, йирик масштабда (1:500- 1:10 000) олинади. Масалан, автомобиль йўлларини қуриш учун муҳим йўналишларни қидириш ишларида рельефи текис жойларда 1:5 000, тоғли жойларда 1:2 000 ва ундан йирикроқ; каналларни лойиҳалашда 1:1 000 дан 1:5 000 масштабигача олинади. Профилга аниқроқ кўриниш бериш учун вертикал масштаби горизонтал масофалар масштабига нисбатан 10 марта йирик (кўпинча 1:100, 1:200) қилиб олинади. Бўйлама профилни чизиш профиль тўрини тузишдан бошланади. Профиль масштаби ва тўрининг мазмуни қуриладиган иншоот турига, унинг хусусиятига ва бошқаларга қараб ҳар хил бўлади. Профилнинг вертикал шкаласи сантиметрли бўлакларга бўлиниб, ҳисобланган нуқталар баландлиги қийматидан энг кичиги яхлит метрда олиниб, шкаланинг 2 ѐки 3- бўлагига ѐзилади ва кейинги бўлаклар қиймати вертикал масштабдан фойдаланиб ѐзиб чиқилади. Мисолимизда шкаланинг иккинчи бўлаги энг кичик баландлик 410 м билан ѐзилиб 1:200 вертикал масштабда кейинги бўлаклар белгилаб чиқилган (масштабда 1 см 2 м га тенг). Сўнгра „Масофалар― қаторидаги ҳар бир нуқтадан перпендикуляр чизиқ йўналишида ушбу нуқтанинг баландлиги вертикал шкаладан фойдаланиб ўлчаб қўйилиб нуқталар билан белгиланади.. „Трасса ўқи бўйича жой плани― қаторида пикетлаш дафтарчасидан фойдаланиб съѐмка қилинган трасса ўқи, жой ва предмет тафсилотлари, бурилиш нуқталари ва бошқалар кўрсатилади Кўндаланг профиль ҳам миллиметровка қоғозида, нивелирлаш журналидан олинадиган қийматлар бўйича горизонтал ва вертикал масофалари бир хил йирик масштабда (1:200 ѐки 1:500) чизилади. 19.2-шаклда бу профиль келтирилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling