Маърузанинг асосий мақсади


Криминологиянингтизимивавазифалари


Download 38.41 Kb.
bet3/5
Sana09.05.2023
Hajmi38.41 Kb.
#1447654
1   2   3   4   5
Bog'liq
маълумот

Криминологиянингтизимивавазифалари


МДҲ доирасида мавжуд адабиётларда криминологияни икки муҳим бўлим (умумий ва махсус қисмлар)га ажратиш қабул қилинган. Бунда Умумий қисм қуйидаги муаммоларни қамраб олади: криминология тушунчаси, унинг предмети ва тизими; мамлакат криминологиясининг ҳолати ҳамда унинг вазифалари; криминология методлари; жиноятчилик, жиноятчилик сабаблари, жиноятчи шахси; муайян жиноятнинг шаклланиши ҳамда уни содир этиш механизми; жабрланувчи шахси; жиноятчиликнинг олдини олиш; жиноятчиликка қарши курашни прогноз қилиш ва режалаштириш.
Криминология фанининг тизими – криминологияни икки муҳим бўлим (умумий ва махсус қисмлар)га ажратиш қабул қилинган. Бунда Умумий қисм қуйидаги муаммоларни қамраб олади:
- криминология тушунчаси, унинг предмети ва тизими;
- мамлакат криминологиясининг ҳолати ҳамда унинг вазифалари;
- криминология методлари;
- жиноятчилик, жиноятчилик сабаблари, жиноятчи шахси;
- муайян жиноятнинг шаклланиши ҳамда уни содир этиш механизми;
- жабрланувчи шахси;
- жиноятчиликнинг олдини олиш;
- жиноятчиликка қарши курашни прогноз қилиш ва режалаштириш.
Криминологиянинг махсус қисми қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
- такрорий жиноятчиликнинг криминологик тавсифи ҳамда унинг олдини олиш;
- вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик;
- касбий ва уюшган жиноятчилик;
- эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этишнинг криминологик тавсифи ҳамда унинг олдини олиш;
- аёллар жиноятчилиги;
- зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар;
- тамагирлик жиноятлари;
- ичкиликбозлик ва алкоголизм билан боғлиқ жиноятлар;
- гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар;
- мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятчилик;
- компьютер техникаси билан боғлиқ жиноятчилик ва ҳ.к.
Криминологиянинг вазифалари жиноятчилик; жиноятларнинг содир этилишини белгиловчи жиноятчилик сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитлар; жиноятчи шахси; жиноятчиликнинг олдини олиш ва алоҳида турдаги жиноятларнинг криминологик тавсифини ўрганишдан ибратдир.

Download 38.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling