Маърузанинг мақсади


-модда. Ажнабий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқи


Download 432 Kb.
bet3/6
Sana14.09.2023
Hajmi432 Kb.
#1677929
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
лекция 1

14-модда. Ажнабий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқи

  • 14-модда. Ажнабий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқи
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ажнабий фуқароларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ кафолатланади.
  • Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, соғлиқни сақлашда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари билан тенг ҳуқуқдан фойдаланадилар.

16-модда. Фуқароларнинг тиббий-ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқи

  • 16-модда. Фуқароларнинг тиббий-ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқи
  • Касал бўлиб қолганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда ва бошқа ҳолларда фуқаролар профилактик, ташхис қўйиш-даволаш, куч-қувватни тиклаш, санаторий-курорт, протез-ортопедия ёрдами ва бошқа хил ёрдамни, шунингдек беморларни, меҳнатга лаёқатсиз ва ногирон кишиларни боқиш-парваришлаш юзасидан ижтимоий чора-тадбирларни, шу жумладан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўлашни ўз ичига оладиган тиббий-ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқига эга.

давоми…

    • Тиббий-ижтимоий ёрдам тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассислар томонидан кўрсатилади.
  • Фуқаролар ўзларини ихтиёрий равишда тиббий суғурта қилдириш асосида, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари, ўз шахсий маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қўшимча тиббий ва бошқа хил хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

давоми…

  • Фуқароларнинг айрим тоифалари протезлар, ортопедик ва мослама буюмлар, эшитиш аппаратлари, ҳаракатланиш воситалари ва бошқа махсус воситалар билан имтиёзли тарзда таъминланиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳуқуққа эга бўлган фуқароларнинг тоифаларини, шунингдек уларни таъминлаш шартлари ва тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
  • Фуқаролар ихтисослашган соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларида тиббий экспертизадан ўтиш ҳуқуқига эга.

Download 432 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling