- Маърузанинг мақсади.
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасидаги қонунчилик асослари билан таништириш.
- Тиббиёт ҳуқуқи - ташҳис қўйиш, даволаш ва профилактик чора-тадбирлар ўтказиш жараёнида фуқаролар ва даволаш-профилактика муассасалари, бемор ва тиббий ходимлар муносабатларини тартибга солиб турувчи, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликларини белгиловчи меъёрий ҳужжатларининг мажмуасидир.
- Мақсад - тиббиёт ҳуқуқи соҳасида назарий билим ва кўникма, тиббий фаолиятдаги юридик меъёрларни ўзлаштириш.
- Вазифа:
- 1. Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш қонунчилик асосларини ўрганиш.
- 2. Тиббий фаолиятда турли хил ҳуқуқий муносабатларнинг хусусиятларини ўрганиш.
- 3. Тиббиёт ходимларининг турли хил ҳуқуқбузарликлари билан танишиш.
- 4. Тиббиёт ходимларининг қилмиш ва жиноятлари моҳиятини фарқлашни ўрганиш.
- Тиббиёт ҳуқуқи фани предмети - даволаш-профилактика, санитар-гигиеник фаолият ва ҳаракатларни амалга оширишдаги ҳуқуқий муносабатлар ва бу муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқий мавқеини белгиловчи актлар.
- Тиббиёт ҳуқуқи тизими - соғлиқни сақлаш соҳасини тартибга солувчи даволаш-профилактика, санитар-гигиеник меъёрларини, ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ичига олади.
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
- 18-модда. Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари бир хил ҳуқуққа ва эркинликка эга, қонун олдида ҳамма жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва умумий мавқеидан қатъи назар бирдек.
- Имтиёзлар фақат қонун томонидан белгиланган бўлиши мумкин ва у ижтимоий адолатлийлик принципларига мос келиши лозим.
- 19-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари даҳлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
- 20-модда. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт.
- 26-модда. Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.
- Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
- Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
- 40-модда. Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
- 43-модда. Давлат фуқароларининг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.
- 44-модда. Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайри қонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
- 45-модда. Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.
- Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги” қонуни 1996 йилнинг 29 августида қабул қилиниб, 1996 йилнинг 14 сентябридан кучга кирган.
- 2-модда. Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш бўйича қонунчиликнинг асосий вазифалари.
- Фуқаролар соғлиғини сақлаш бўйича қонунчилик асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- - фуқаролар соғлиғини сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланишини таъминлаш;
- - фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
- - давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш.
- 3-модда. Фуқаролар соғлиғини сақлашнинг асосий принциплари
- Фуқаролар соғлиғини сақлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
- соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши;
- аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан баҳраманд бўла олиши;
- профилактика чора-тадбирларининг устунлиги;
- соғлиғини йўқотган тақдирда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши;
- тиббиёт фанининг амалиёт билан бирлиги.
- Соғлиқни сақлаш тизими
- 1. Давлат тизими (8-модда).
- 2. Хусусий тизим (10-модда).
- 3. Бошқа тизимлар (10-модда).
- 8-модда. Давлат соғлиқни сақлаш тизими.
- Давлат соғлиқни сақлаш тизимига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, уларнинг шаҳар ва туман бўлинмалари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |