Маърузанинг мақсади


-модда. Пенсия ёшидаги фуқароларнинг ҳуқуқлари


Download 432 Kb.
bet6/6
Sana14.09.2023
Hajmi432 Kb.
#1677929
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
лекция 1

21-модда. Пенсия ёшидаги фуқароларнинг ҳуқуқлари

  • 21-модда. Пенсия ёшидаги фуқароларнинг ҳуқуқлари
  • Пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини берадиган ёшга етган фуқароларга давлат соғлиқни сақлаш ва меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизими муассасаларида тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
  • Тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ўз ичига стационар-амбулатория йўли билан даволашни, санаторий ва дам олиш уйларида соғломлаштиришни, ёлғиз кексаларга уларнинг ўз уйида ҳамда интернат-уйларда хизмат кўрсатишни қамраб олади.
  • Пенсия ёшидаги фуқаролар тиббий хулоса асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий суғурта маблағлари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг маблағлари ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан куч-қувватни тиклаш ҳуқуқига эга.

22-модда. Ногиронларнинг ҳуқуқлари

  • 22-модда. Ногиронларнинг ҳуқуқлари
  • Ногиронлар, шу жумладан ногирон болалар ва болаликдан ногиронлар тиббий-ижтимоий ёрдам олиш, куч-қувватни тиклашнинг барча турларидан фойдаланиш, дори-дармонлар, протез-ортопедия мосламалари, ҳаракатланиш воситалари билан имтиёзли асосларда таъминланиш, шунингдек касб-кор эгаллаш ва қайта тайёргарликдан ўтиш ҳуқуқига эга.
  • Ногиронлар давлат соғлиқни сақлаш тизими ва меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларида бепул тиббий-ижтимоий ёрдам олиш, ўз уйларида парвариш қилиниш, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз ногиронлар ва сурункали руҳий хасталикларга чалинган ногиронлар эса ижтимоий таъминот муассасаларида яшаш ҳуқуқига эга.
  • Ногиронларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби ва уларга бериладиган имтиёзлар рўйхати қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.

23-модда. Фавқулодда вазиятлар туфайли жабр кўрган фуқароларнинг ҳуқуқлари

  • 23-модда. Фавқулодда вазиятлар туфайли жабр кўрган фуқароларнинг ҳуқуқлари
  • Фавқулодда вазият туфайли жабр кўрган фуқаролар бепул тиббий ёрдам олиш ва соғлиқни тиклаш тарзида даволаниш, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ҳамда ҳаёти ва соғлиқларига таҳдид солаётган хавфни камайтиришга қаратилган гигиена чора-тадбирлари ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар ўтказиш ҳуқуқига эга.

Фавқулодда вазият шароитида одамларни қутқариш ва тиббий ёрдам кўрсатиш чоғида жабр кўрган фуқароларга бепул даволаниш, шу жумладан санаторий ва курортларда даволаниш, куч-қувватни тиклашнинг барча турларидан фойдаланиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий компенсация олиш кафолатланади.

  • Фавқулодда вазият шароитида одамларни қутқариш ва тиббий ёрдам кўрсатиш чоғида жабр кўрган фуқароларга бепул даволаниш, шу жумладан санаторий ва курортларда даволаниш, куч-қувватни тиклашнинг барча турларидан фойдаланиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий компенсация олиш кафолатланади.

Download 432 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling