Маърузанинг мақсади


Download 432 Kb.
bet2/6
Sana14.09.2023
Hajmi432 Kb.
#1677929
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
лекция 1

давоми…

давоми…

  • Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасалари аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам кўрсатади. Бепул тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажми ва тартиби қонун ҳужжатлар билан белгиланади.

давоми...

  • Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмининг белгилангандан ортиқча тиббий ва бошқа хил хизматлар кўрсатиш қўшимча хизматлар бўлиб, аҳоли томонидан белгиланган тартибда ҳақ тўланади.

10-модда. Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари.

  • 10-модда. Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари.
  • Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари жумласига ўз маблағлари, жалб этилган маблағлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган даволаш-профилактика, дорихона муассасалари, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар, шунингдек хусусий фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар киради;

давоми…

  • Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларига тааллуқли даволаш-профилактика муассасалари фуқароларнинг айрим гуруҳларига бепул тиббий хизмат кўрсатадилар. Бундай хизматларнинг ҳажми, рўйхати, уларни кўрсатиш тартиби ҳамда компенсацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади

давоми…

  • Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларида фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўлланилишига рухсат этилган профилактика, ташхис қўйиш ҳамда даволаш воситаларидан фойдаланилади.
  • Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари белгиланган тартибда тиббий ҳужжатларни юритиши ҳамда статистика маълумотларини тақдим этиши шарт.
  • 13-модда. Фуқароларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқи
  • Ўзбекистон Республикасида фуқаролари соғлиқни сақлаш борасида даҳлсиз ҳуқуққа эгадирлар.
  • Давлат ёши, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар фуқароларнинг соғлиғи сақланишини таъминлайди.
  • Давлат фуқароларда касалликларнинг ҳар қандай шакллари борлигидан қатъи назар, уларнинг камситишлардан ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Ушбу қоидани бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Download 432 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling