Маърузанинг технолагик картаси


Бино (иншоот)нинг деформацияси


Download 0.58 Mb.
bet12/18
Sana31.01.2024
Hajmi0.58 Mb.
#1828025
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
Бино ва иншоотларни техник эксплуатацияси масалалари

Бино (иншоот)нинг деформацияси – бино ёки иншоотнинг юклар ва таъсирлар натижасида шакл ва ўлчамларининг ўзгариши ҳамда устиворлигининг йўқотиши (чўкиш, силжиш, оғиш ва ҳ.к.).
Бино (иншоот) каркаси – бино ёки иншоотнинг ташқи юк ва таъсирларни қабул қилувчи ҳамда уларнинг мустаҳкамлиги ва бикирлигини таъминловчи асосий юк кўтарувчи вертикал ва горизонтал стерженлардан иборат тизим.
Бино (иншоот)нинг устиворлиги – бино (иншоот)нинг дастлабки статик ёки динамик мувозанати ҳолатидан чиқарувчи кучларга қарши тура олиши қобилияти.
Бикирлик – конструкциянинг деформацияланишга қаршилик кўрсата олишини белгиловчи кўрсатгич.
Дефект – конструкцияни тайёрлаш, транспортировка қилиш ва монтаж босқичида ҳамда эксплуатация жараёнида маълум бир параметрларга, меъёрий ёки лойиҳа талабларига мос келмайдиган нуқсон.
Диагностиканинг мақсади – бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолаш усул ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.
Ертўла қават – хоналар полини сатхи текисланган ер сатхидан пастлиги хона баландлигини ярмидан кўп бўлган қават. Чордоқ – том, ташқи деворлар ва юқори қават ёпмаси оралиғи.
Жорий таъмир - конструкция ва муҳандислик тизимларини барвақт эскиришдан асраш.
Жисмоний умрбоқийлик - конструкцияларнинг жисмоний ва техник: мустаҳкамлик, герметиклик, иссиқлик ва товуш изоляциясига боғлиқ.
Замин – бино ва иншоот пойдеворлари орқали тушаётган юклар таъсирида деформацияланувчи грунт.
Зилзилабардошлик- бино (иншоот)нинг одамларни, қурилиш конструкцияларини ва қимматбаҳо жиҳозларни хавфсизлигини таъминлаган ҳолда маълум бир ҳисобий куч доирасида зилзила таъсирига қарши тура олиш қобилияти.
Замин деформацияси – бино (иншоот)нинг заминга берадиган таъсиридан пайдо бўладиган ёки эксплуатация мобайнида грунтнинг физик хоссаларининг ўзгариши эвазига пайдо бўладиган деформация.
Замин устиворлиги- замин ёки иншоотга қўйилган кучни сўнмайдиган кўчишлар ҳосил қилмасдан тура олиш қобилияти.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling