Маърузанинг технолагик картаси


Соз ҳолат- обеъктнинг барча меъёрий-техник ва конструкторлик ҳужжатларидаги талабларга мос келадиган ҳолати. Ишга яроқли ҳолат-


Download 0.58 Mb.
bet13/18
Sana31.01.2024
Hajmi0.58 Mb.
#1828025
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Бино ва иншоотларни техник эксплуатацияси масалалари

Соз ҳолат- обеъктнинг барча меъёрий-техник ва конструкторлик ҳужжатларидаги талабларга мос келадиган ҳолати.
Ишга яроқли ҳолат- объектнинг берилган функцияларини бажариш жараёнида қайд қилинган барча параметрларининг қиймати меъёрий-техник ҳужжатларда талаб килинадиган қийматига мос келадиган холати.
Чекланган ишга яроқли ҳолат- объект конструкциялар холатини, технологик жараён кўрсаткичларини ёки бошқа эксплуатация шартларини назорат қилишда махсус (эксплуатациянинг рухсат берилган шароитларида) тадбирлар бажаришни талаб қиладиган ҳолати.
Ишга яроқсиз ҳолат- берилган функцияларни бажариш чоғида объектнинг иш қобилиятини характерловчи ҳеч бўлмаганда битта параметр қийматининг меъёрий- техник ва (ёки) конструкторлик ҳужжатларининг белгиланган қийматига мос келмайдиган ҳолати.
Кадастр - бу тегишли объект бўйича мунтазам ёки даврий равишда йиғилган маълумотлар тўплами.
Капитал таъмир - бинонинг жисмоний эскиришни йўқотиш.
Коррозия - ташқи муҳитнинг тажаввузкор таъсири остида қурилиш конструкцияларида содир бўлувчи эскириш.
Кучлар – ташқи юк ва таъсирлар остида конструкциянинг кўндаланг кесим юзаларида пайдо бўладиган ички кучлар (бўйлама ва кўндаланг кучлар, эгувчи ва буровчи моментлар).
Кучайтириш – конструкциянинг кўндаланг кесими ёки унинг ишлаш схемасини ўзгартириш билан унинг мустаҳкамлиги ёки бикирлигини ошириш.
Конструкциянинг техник ҳолатини баҳолаш – баҳолаш кузатув-текширув натижалари бўйича олиб борилиб, улар қуйидагилардан иборат: конструкцияни аниқланган дефект ва шикастланишлар, материалнинг ҳақиқий таркиби бўйича, ҳақиқий ва кутиладиган юклар, таъсирлар ва эксплуатация шароитларидан келиб чиққан ҳолда текширув ҳисоботи ҳамда техник хулоса тузиш.
Конструкцияни кузатув-текширув – конструкциянинг техник ҳолати ҳақида унинг юк кўтариши қобилиятини қайта тиклаш, кучайтириш ёки қайта қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун маълумотлар йиғиш бўйича тадқиқот ишлари мажмуаси.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling