Маъруза:Ҳозирги замон фалсафаси Режа


Download 133.98 Kb.
bet13/32
Sana18.06.2023
Hajmi133.98 Kb.
#1564230
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32
Bog'liq
4.Ҳозирги замон фалсафаси

ХХ – ХХI аср фалсафаси. Ғарб фалсафасида XIX аср охирида бошланган жараёнлар ХХ асрда унинг янги, ҳозирги ноклассик типи вужудга келиши билан якунланди.
Ҳозирги Ғарб ноклассик фалсафаси муайян яхлитлик, бирликни ифода этувчи фалсафий тафаккур шаклланишининг ўзига хос босқичидир. Унда айрим асосий йўналишлар – позитивизм, неопозитивизм, структурализм ва ҳоказолар фарқланади.
Сциентистик тенденция фалсафани ижтимоий фанга айлантириш ва дунёқараш масалаларидан халос бўлишга интилиш билан боғлиқ. Уни аввало позитивизмнинг ҳар хил, шу жумладан социология соҳасидаги шакллари ифода этади. Уларга фалсафанинг ижтимоий билим учун илмийликнинг ягона андозасини яратишга ҳаракат қилувчи йўналиши – структурализм яқин туради.
Антисциентистик, кўп жиҳатдан иррационалистик тенденция фан салбий ижтимоий ва табиий жараёнларга сабаб бўлиб, онг ва билишнинг бошқа ноилмий шаклларини четга чиқариб қўйишидан келиб чиқади. Фалсафий мулоҳаза юритишнинг бу типи аввало ҳаёт фалсафаси, экзистенциализм ва герменевтикани ўз ичига олади.
Мавҳум-метафизик тенденция фалсафани борлиқ ва билишнинг теран асосларини аниқловчи «мутлақ фан» сифатида тасаввур қилиш билан боғлиқ. Фалсафа ўз мазмунини ижтимоий фанларнинг далиллари ва қонунларидан қатъий назар кенг тушунтиради, деб ҳисобланади. Бу тенденцияни диний фалсафанинг турли йўналишлари ифода этади. Бунга феноменология йўналиши ҳам яқин туради.
Энди ҳозирги замон Ғарб фалсафасининг муаммолари таҳлил қилинувчи энг нуфузли йўналишларини кўриб чиқамиз. Позитивизм фалсафанинг кенг тарқалган йўналишларидан биридир. Унинг муаммолари илмий билимнинг фалсафий таҳлили атрофида жамланади.
Позитивизм сохта билимдан ҳақиқий билимни ажратишга ҳаракат қилувчи ижобий билимнинг фалсафий доктринасини англатади. Бундай ижобий билимлар айрим фанларни билиш билан тенглаштирилади: позитивизмга дунёқараш муаммоларини ўз ичига олувчи анъанавий фалсафага нисбатан ўта салбий муносабат хосдир.
Позитивизмнинг биринчи тарихий шакли XIX асрнинг 30-40-йилларида вужудга келган. Унга француз файласуфи О.Конт асос солган.
Конт фикрига кўра, фаннинг вазифаси нарсани тушунтириш эмас, балки унга тавсиф беришдир. Фан «нима учун?» деган саволга жавоб беришга қодир эмас, у далилларни қайд этиш ва «қай тарзда?» деган саволгагина жавоб бериш билан кифояланиши лозим. Шу ҳолдагина у ижобий бўлиши мумкин.
Контнинг фалсафани ижобий билим тамойилларига мувофиқ тузишга уриниши табиатшунос олимлар давраларида ўз издошларини топди.
Илк позитивизм асосчилари олимларни ҳиссий ҳодисалар жабҳасига чуқур киришга уринишлардан воз кечиш ва уларни тавсифлаш билан кифояланишга чақирдилар. Бу ёндашув ҳиссийлик жабҳаси ортида қандайдир борлиқнинг мавжудлигини назарда тутади.
Илк позитивизмнинг ўзига хос хусусияти шундаки, О.Конт ва унинг бошқа намояндалари фалсафанинг асосий вазифасини муайян фанларнинг амалда мавжуд моддий дунё ҳақидаги маълумотларини умумлаштириш ва тизимга солишдан иборат деб билдилар. Бошқача айтганда, бу босқичда позитивизм ҳали ташқи дунёнинг мавжудлигини тан олувчи материалистик таълимот бўлиб қолди.

Download 133.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling