Маъруза:Ҳозирги замон фалсафаси Режа


Готфрид Вильгельм Лейбниц


Download 133.98 Kb.
bet6/32
Sana18.06.2023
Hajmi133.98 Kb.
#1564230
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
4.Ҳозирги замон фалсафаси

Готфрид Вильгельм Лейбниц (немис олими ва файласуфи 1646-1716) Спинозанинг субстанция тушунчасига фаол куч ёки «ташаббускорлик» тамойилини қўшимча қилган. Ўзининг «Монадология» асарида у моддий ҳодисаларни бўлинмас, содда маънавий бирликлар – монадаларнинг намоён бўлиши деб эълон қилган. Бўлинмас монада кўламлилик хусусиятига эга эмас ва маконда жойлашмайди, чунки макон чексиз даражада бўлинувчандир. Монада – фаол кучнинг номоддий, маънавий маркази. Монадалар умрбоқий ва йўқ бўлмасдир, улар табиий йўл билан вужудга келиши ёки ҳалок бўлиши мумкин эмас. Улар ташқи таъсир остида ҳам ўзгармайди. Ҳар қандай айрим монада –жон ва тананинг бирлиги. Монада маънавий моҳиятининг ташқи ифодаси сондир.
Фаолият, ҳаракат – монаданинг хоссаси. Лейбниц табиатни механика қонунлари билангина тушунтириш мумкин эмас, шу боис, мақсад тушунчасини ҳам киритиш лозим, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, ҳар бир монада ўзининг барча ҳаракатлари асоси ва айни замонда уларнинг мақсадидир. Жон – жисмнинг мақсади, яъни у эришишга ҳаракат қилувчи мўлжал.
Лейбниц монадаларни уч тоифага ажратади: ҳаёт монадалари, жон монадалари ва руҳ монадалари. Шундан келиб чиқиб у барча мураккаб субстанцияларни уч гуруҳга ажратади: ҳаёт монадаларидан ноорганик табиат вужудга келади; жон монадаларидан ҳайвонлар яралади; руҳ монадаларидан одамлар пайдо бўлади.
Лейбниц фалсафасида рационализм ва эмпиризмнинг уйғунлиги оқилона асосда намоён бўлади. «Инсон ақли ҳақида янги тажрибалар» асарида у Локкнинг илгари сезгиларда мавжуд бўлмаган нарса ақлда мавжуд эмас, ақлнинг ўзи бундан мустасно, деган тезисини танқид қилади. Барча ҳақиқатларни у зарурий ҳақиқатлар (ақл ҳақиқатлари) ва тасодифий ҳақиқатлар (факт ҳақиқатлари)га ажратади. Ақл ҳақиқатлари қаторига Лейбниц субстанция, борлиқ, сабаб, ҳаракат, айният тушунчаларини, мантиқ тамойиллари, математика тамойиллари ва ахлоқий тамойилларни киритади. Унинг фикрича, бу ҳақиқатлар манбаи фақат ақлдир.
Жон Локк (инглиз файласуфи 1632-1704) cубстанция тушунчасини таҳлил қилишга нисбатан гносеологик ёндашувга асос солган. У ғоялар ва тушунчаларнинг манбаи ташқи дунё, моддий нарсалардир, деган тезисни исботлашга ҳаракат қилган. Унинг фикрича, моддий жисмларга соф миқдор хусусиятларигина хос. Материя сифат жиҳатидан ранг-баранг эмас: моддий жисмлар бир-биридан катталиги, шакл-шамойили, ҳаракати ва осойишталиги билангина ажралиб турадиган «бирламчи сифатлар»дир. «Иккиламчи сифатлар» эса - ҳид, овоз, ранг, таъм. Улар нарсалар билан узвий бўлиб туюлади, лекин амалда бундай эмас: нарсаларда бундай сифатлар йўқ. Улар, Локк фикрига кўра, субъектда «бирламчи сифатлар» таъсирида вужудга келади.
«Бирламчи» ва «иккиламчи» сифатларни ажратиш ҳозирги замон билими нуқтаи назаридан содда ва ноилмий ҳисобланади. Аммо у субъектив идеализм намояндалари томонидан ўзлаштирилган ва ўзининг тадрижий якунига етказилган: «бирламчи сифатлар», «иккиламчи сифатлар» билан бир қаторда, субъектга боғлиқ бўлмаган, объектив мазмунга эга эмас, деб эълон қилинган.
Билиш назариясида Ж.Локк инсон онгининг мазмунини ҳиссий тажрибадан келтириб чиқаришга ҳаракат қилган. Локк сенсуализмининг ноизчиллигидан Беркли фойдаланган ва сиртдаги тажриба омилидан бутунлай воз кечган

Download 133.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling