Мақсад ва вазифалари р е ж а: Тарбиявий ишлар


Download 83.07 Kb.
bet17/18
Sana17.10.2023
Hajmi83.07 Kb.
#1706933
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Нафосат тарбияси. Нафосат тарбияси (эстетик тарбия - лотинча «естезио» гўзалликни ҳис қиламан) - ўқувчиларни воқелик, табиат, ижтимоий ва меҳнат муносабатлари ва турмуш гўзалликларини англаш, идрок этиш ва тўғри тушунишга ўргатиш, уларнинг бадиий дидини ўстириш, уларда гўзалликка муҳаббат ўйғотиш, улар томонидан гўзалликни яратиш қобилиятларини тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён.
Нафосат тарбияси «бадиий тарбия» сифатида ҳам қўлланилади. Умуман, нафосат тарбияси кенг маънога эга бўлиб, фақат санъат воситасидагина эмас, балки, ҳаёт, меҳнат, ижтимоий муносабатлар, табиат ва бошқалар воситасида гўзалликни ҳис қилишга йўналтирилган педагогик фаолиятни ўз ичига олади. Бадиий тарбия эса санъат (адабиёт, мусиқа, қўшиқ, тасвирий санъатнинг бошқа йўналишлари) воситасида шахсда эстетик ҳис-туйуларни шакллантиришни назарда тутади.
Нафосат тарбияси инсонда гўзалликни ҳис қилиш туйғусини шаклланишига ёрдам беради, уни ривожлантиради. Инсон доимо ўз ҳаётини гўзаллик асосида қуришга интилади. Нафосат тарбияси ахлоқий, ақлий, ҳуқуқий, экологик, жисмоний ва меҳнат тарбияси билан чамбарчас боғлиқдир. Табиат, адабиёт, театр, мусиқа, шеърият, тасвирий санъат ва бошқаларга бўлган муҳаббат шахснинг ҳар томонлама ривожланишига хизмат қилади. Нафосат тарбияси ахлоқий тарбияни самарали ташкил этишда катта аҳамиятга эга. Нафосатдан роҳатланишда фақат санъат асарларигина эмас, балки эзгу ишлар, жамоага ҳурмат, садоқат, виждонан меҳнат қилиш муҳим ўрин тутади. Нафосат тарбиясининг моҳияти шундан иборатки, у гўзалликка бўлган муносабатни қарор топтиради. Гўзалликка бўлган туйғуни ривожлантирмай туриб, юқори меҳнат маданиятига эришиб бўлмайди. Меҳнат фаолиятида пайдо бўлган гўзаллик бутун тарихий тараққиёт босқичларида ривожланиб борди, у меҳнат фаолиятининг ўзига ҳам таъсир кўрсата бошлади. Меҳнат жараёнида тайёрланган ҳар бир буюм (товар)нинг аҳамияти, функцияси, зарурлиги инсоннинг табиий эҳтиёжларини қондириши жиҳатидангина эмас, балки унинг қанчалик гўзаллиги билан ҳам баҳоланади. Гўзаллик бу ҳаётнинг ўзи, табиат ҳамда инсон меҳнати натижалари, инсоний муносабатларнинг мукаммаллигидир.
Нафосат тарбиясининг воситалари ўқувчиларнинг гўзалликни севиш руҳида тарбиялаш мақсадида теварак-атрофдан танлаб олинган турмуш, табиат, санъат гўзаллиги
ва болаларнинг бадиий фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган педагогик жараёнда қўлланилувчи омиллар саналади.
Оила гўзалликнинг биринчи мактабидир. Оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари, уй жиҳозлари, уларнинг ягона бирлиги, уйғунлиги, тартибли жойлаштирилиши, саранжом- саришталик, мактабнинг безатилиши, мактабдаги ёдгорлик ва аълочилар бурчаги кабиларнинг барчаси бевосита болаларда гўзалликни тарбиялашда катта таъсир кўрсатади.
Нафосат ҳақидаги тушунчаларни ўзлаштириб олиш, ажойиб санъат асарини саёз, паст савияда ёзилган асардан фарқлаш, ўз фикр-мулоҳазаларининг тўғри эканлигини қаттиқ туриб, ҳимоя қилишга ёрдам беради. Юқори синф ўқувчилари ҳаёт ва санъатда гўзаллик, хунуклик, завқ-шавқнинг хилма-хил турларига дуч келадилар. Улар ғоявий йўналиши ва мазмуни жиҳатдан турлича бўлган бадиий ҳамда санъат асарларни ўқийдилар, томоша қиладилар ва тинглайдилар. Ижтимоий ҳаёт ва санъатга оид ҳодисаларнинг моҳиятини тўғри тушунишда ўқувчиларга гўзаллик ва уни севиш мавзусидаги дарслар, шунингдек, синфдан ва мактабдан ташқари олиб бориладиган хилма хил машулотлар ёрдам беради.
Нафосат диди ўз табиатига кўра шахсга хос бўлган психологик ҳодисадир. Аммо шахс ижтимоий муносабатларнинг фаол иштирокчиси бўлганлиги учун у гўзалликни баҳолаш мезонларини пухта ўзлаштира олади. Нафосат диди шахснинг буюм ёки ҳодисага нисбатан муносабат билдириш тури, обектив нафосат ўлчови бўлиб, гўзаллик, хунуклик ва тубанликка баҳо беришда субектив ёндашувни ифодалайди. Дид саналади. Хуллас, мактаб ўқувчилари ўртасида нафосат тарбиясини ташкил этишда самарали шакл, метод ва воситалардан оқилона фойдаланиш ижобий натижалар беради.



Download 83.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling