Мақсад ва вазифалари р е ж а: Тарбиявий ишлар
Download 83.07 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Умид ниҳоллари»
Жисмоний тарбия. Жисмоний тарбия, шу жумладан мунтазам равишдаги жисмоний машқлар киши организмининг ҳар қандай муҳитга чидамлилигини оширишга, соғлиғини мустаҳкамлашга, онгли равишда узоқ умр кўриш имкониятларини кучайтиришга қаратилган фаолиятдир. Бугунги кунда ҳукуматимиз бундай муҳим омилларни эътиборга олиб қолмасдан, балки уларни мунтазам равишда амалга ошириб боришни давлат сиёсати даражасигача кўтармоқда. Жумладан, «Умид ниҳоллари» (ўрта умумтаълим ўқув муассасалари ўқувчилари учун), «Баркамол авлод» (ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари ўқувчилари учун), «Универсиада» (олий ўқув юртлари талабалари учун) каби Республика миқёсидаги мусобақалар давлатимиз томонидан талаба-ёшларимизнинг ҳам жисмонан, ҳам маънан юксаклигини ўйлаб қилинаётган тадбирлардир. Булар орқали ёшларни баркамол шахс даражасида тарбиялашга эришамиз ва улар юксак унумли онгли меҳнат қилишга тайёр бўлади ҳамда ўз она-Ватанини содиқлик билан қўриқлашдек хислатларга эга бўлади. Юқорида қайд этилган тадбирлардан асосий мақсад - ёш авлодни болалик чоғлдан бошлаб жисмоний жиҳатдан соғлом ва бақувват ҳамда иродали қилиб тарбиялашдан иборатдир.
Жисмоний маданият тушунчаси - бу анча кенг тушунча бўлиб, у жисмоний тарбия ва жисмоний ривожланиш ҳамда маънавий такомиллашувларнинг уйғунлашган кўринишидир. Абу Али ибн Сино соғлиқни сақлашда еттита нарсага эътибор беришни тавсия этади: феъл-атворни яхшилаш; нарсаларни танлаб еб-ичиш; гавдани чиқиндидан тозалаш; баданнинг тўғри тузилишини сақлаш; тоза ҳаводан нафас олиш; мос кийим танлаш; жисмоний ва руҳий ҳаракатларни мўтадил қилиш. Умуман олганда жисмоний маданият умумий маданиятнинг бир қисми бўлиб, ушбу соҳадаги жамоатчилик ютуқларини ва бу ютуқларни қўлга киритишнинг метод ҳамда воситаларининг мажмуаси асосида жисмоний ривожланишга ва йўналишга тегишли билимларни эгаллашга таъсир кўрсатувчи жиҳатдир. Спортда ва бошқа жисмоний машқларни бажаришда ёшлардан тезкорлик билан вазиятни баҳолаш ва шу баҳо асосида ҳаракат шаклини бажаришга ўтишни тақозо этади. Бу тезкорликни, яъни энг қисқа вақтда, энг унумли (мақсадли) ҳаракатни амалга ошириш ҳамма ёшлардан талаб қилинади. Бу эса уларнинг мусобақавий фикрлаш доирасини ҳам кенгайтиришга олиб келади. Улар ичидан юқоридаги қайд этилганидек тез ўйлаб, тез ҳаракат қилиш натижасида биринчи, иккинчи ва ҳоказо ўринларда ушбу жараёнларни бажарганлар баҳоланади. Ушбу жараёнда жисмоний соғломлик билан тез қарор қабул қилиш тафаккури асосий манба бўлиб ҳисобланади. Бундай жараёнларда ёшлар ўзлари бажараётган машқларнинг мазмунини онгли равишда тушунсалар жараён самарали ва мазмунли кечади, ҳамда бу орқали улар ўз ҳаракатларини онгли бошқарадилар, яъни уларда тўғри ҳаракат тўғрисида тасаввур ҳосил бўлади. Бунда фикр юритиш фаолияти ёшларга ҳаракатларни айтиб бажариш, ўз ўртоқларининг ҳаракатларини кузатиш, таҳлил қилиш муҳим ҳисобланиб, улар жисмоний маданиятнинг таркибий қисмларини ташкил этади. Download 83.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling