Масала ижобий хал этилганда


Download 21.06 Kb.
bet2/2
Sana30.10.2023
Hajmi21.06 Kb.
#1733963
1   2
Bog'liq
Партал

жилди. 2022 йил

Сирдарё сув таъминоти” МЧЖ


директори Ю.Х.Жалоловга
Гулистон шахар бўлими
назоратчи- инспекторларидан
Билдирги

Билдирги мазмуни шундан иборатки, Гулистон шахар “Сувтаъминоти” бўлими истемолчилар билан ишлаш бошлиқ ўринбосари С.Шералиев томонидан ортиқча йиғилишларнинг кўпайганлигини, назоратчи инспекторларни шахсиятга тегадиган сўзлар билан хақорат қилиши қилаётганлигин, истемолчилар билан ишлаш қонун-қоидасини яхши билмаслигини, назоратчилар-инспекторлардан нотўғри маълумотлар талаб қилаётганлигини хамда барча назоратчи-инспекторлар С.Шералиевни иш юритишидан норозилигини маълум қиламиз.


Тасдиқлаб имзо чекувчилар:


Гулистон шахар“Сув таъминоти” МЧЖ томонидан 2022 йилнинг 10 ойи давомида шаҳарнинг 2- секторида амалга оширилган ишлар тўғрисида

ҲИСОБОТИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сонли қарорига асосан ҳамда бугунги кунда Хукуматимиз томонидан қаратилаётган катта эътибор ва яратилаётган имкониятлар туфайли кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиб бормоқда.


Сўнги йиллар давомида ушбу кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш соҳаси бироз эътибордан четда қолганлиги боис хизмат кўрсатиш сифати пасайиб, ахолининг ширкатга нисбатан ишончсизлиги ортиб бормоқда эди. Фаолияти “ўрта” ва “оғир” деб баҳоланган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг тугатилиб, уларнинг негизида янги бошқарув сервис компанияларини ташкил қилинди.
Гулистон шаҳрининг 2-секторида “Истиқлол”, “Бўстон” ва Буюк келажак” маҳаллаларидаги ҳудудда 111 та кўп қаватли уйларга “Мустақиллик коммунал хизмат таъмир” ҳамда “Истиқлол коммунал хизмат таъмир” Бошқарув сервис компаниясилари хизмат кўрсатиб келмоқда. Гулистон шаҳаруй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан уларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиб, Бошқарув ташкилотларига амалий ва методик кўмаклар кўрсатилди.
2022/2023 йиллар уз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Бошқарув сервис компаниялари томонидан аҳоли маблағлари ҳисобидан “Бўстон” МФЙдаги 9 та (10,11, 16,21,22, 26,29, 31, 38) кўп қаватли уйларнинг том қисмлари жорий таъмирланди, “Бўстон” маҳалласидаги 11 та (10,11, 16,14, 19,21, 22,26,29,31,38) кўп қаватли уйларнинг уйларнинг кириш йўлаклари жорий таъмирдан чиқарилди, ишлар давом этмоқда.
2022 йилнинг ўтган 10 ойи давомида 2-сектор ҳудудидаги кўп хонадонли уйларда истиқомат қилувчи ахолидан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича жами 38 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан “Истиқлол” МФЙда-3 та, “Буюк келажак” МФЙда-10 та ва “Бўстон” МФЙда 25 та. Жами келиб тушган 38 та мурожаатларнинг 23 тасида кўтарилган масалалар Бошқарув ташкилотлари томонидан ижобий хал этиб берилди ва 15 тасида тушунтириш бериш орқали хал этилди.
Гулистон шаҳрининг 2-сектори танланган ҳудудидаги “Бўстон” ва “Буюк келажак” МФЙларда “Истиқлол коммунал таъмир хизмат” Бошқарув сервис компанияси фаолият олиб бормоқда. Бошқарув ташкилотида 20 та янги иш ўринлари яратилди. Бошқарув ташкилоти моддий техника базаси мустахкамланди, махсус асбоб-ускуналар билан таъминланди.
Бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатиб келаётган худуддаги мулкдорлар билан 3685 та 100 % шартномалар имзоланди. “Истиқлол коммунал таъмир хизмат” БСК томонидан худудда яшовчи хонадон ахолиси тўлиқ хатловдан ўтказилиб, хар бир кўп қаватли уйларнинг паспортлари ишлаб чиқилди.

Бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатиб келаётган худудда яшовчи хонадон ахолисининг 1607 таси давлат ташкилотларида ишловчилар, 545 таси тадбиркор, 521 таси нафақахўрлар, 752 таси ижарада турувчилар, 178 таси ишсизлар, 3 таси темир дафтарда, 39 таси ёшлар дафтарида, 64 таси аёллар дафтарига киритилганлиги бўйича маълумотлар базаси яратилди.


Кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи ахолидан мажбурий бадал тўловларини ундириш бўйича “Мустақиллик” коммунал таъмир хизмат” БСК ҳамда “Истиқлол коммунал таъмир хизмат” БСКда “Менинг уйим” биллинг тизимида маълумотлар базаси шакллантирилди ҳамда бошқарув ташкилотлари Марказий банкнинг “Мунис” электрон тўлов тизимига уланди. Аҳолининг ўзлари хақидаги маълумотларни “Менинг уйим” биллинг тизими орқали олиш имкони яратилди. “Мустақиллик коммунал таъмир хизмат” БСК ва “Истиқлол коммунал таъмир хизмат” БСК электрон тўлов тизимлари (Пайнет, Клик, Апелсин, Пайме) билан тўлиқ қамраб олинди.
Мажбурий бадал қарздорлигини ундириш мақсадида “Истиқлол коммунал таъмир хизмат” Бошқарув сервис компанияси “Савдо-саноат палатаси” билан шартнома имзоланди ва қарздорликларни суд орқали ундириш чоралари кўрилмоқда.
Кўрилаётган чоралар натижасида “Мустақиллик коммунал таъмир хизмат” БСК томонидан мажбурий бадал тўловларини ундириш бўйича ойлик ўрнатилган 17,8 млн.сўм миқдоридаги режа топшириқнинг тўлиқ бажарилиши таъминланмоқда. “Истиқлол коммунал хизмат таъмир” БСК бўйича режа топшириқ 80 фоиздан ортиқ бажарилмоқда.
Гулистон шаҳар 2-секторидаги кўп квартирали уйлар марказлашган иссиқлик таъминотидан ажратилганлиги сабабли хонадонлар эгалари хар хил турдаги иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳолатлари мавжуд. Гулистон шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, “Мустақиллик коммунал хизмат таъмир” ҳамда “Истиқлол коммунал хизмат таъмир” Бошқарув ташкилотлари томонидан 2022/2023-йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида хонадонларга замонавий энерготежамкор индивидуал иситиш тизимларидан фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Индивидуал иситиш тизимларининг хавфсизлиги ва энерготежамкорлиги борасида хонадонлар эгаларига тушунтиришлар берилмоқда.
Кўп квартирали уйларда электр энергияси ва табиий газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича Бошқарув ташкилотларининг ўзлари томонидан бажариладиган иш турлари ҳамда шаҳар электр тармоқлари ва газ идораси ваколати доирасида ҳал этиладиган иш турларини аниқлаб, мавжуд камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш топшириғи Бошқарув ташкилоти раҳбарларии зиммасига юклатилди.


Гулистон шаҳар уй-жой коммунал
хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Д.Шербоев
Download 21.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling