Режа: кириш I боб бюджет ташкилотларида назорат ва тафтишнинг назарий ҳУҚУҚий асослари
Download 115.61 Kb.
|
Абдугаффаров Абдумурод
- Bu sahifa navigatsiya:
- II БОБ БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА НАЗОРАТ ВА ТАФТИШ НАТИЖАЛАРИНИНГ АМАЛИЙ ТАҲЛИЛИ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
- ҲУЛОСА ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ Кириш Курс иши мавзусининг долзарблиги.
МАВЗУ: БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА НАЗОРАТ ВА ТАФТИШ ТАШКИЛ ЭТИШ УСУЛЛАРИ РЕЖА: КИРИШ I БОБ БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА НАЗОРАТ ВА ТАФТИШНИНГ НАЗАРИЙ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ. 1.1 Давлат молиявий назоратининг мазмуни, вазифалари ва аҳамияти. Давлат молиявий назоратининг принциплари. 1.2 Давлат молиявий назорати фаолияти тўғрисидаги ташкилий ҳуқуқий асослари. II БОБ БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА НАЗОРАТ ВА ТАФТИШ НАТИЖАЛАРИНИНГ АМАЛИЙ ТАҲЛИЛИ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ. 2.1 Давлат ташкилотларида бюджет ва бюджет назоратининг тизимли таҳлили. 2.2 Бюджет ташкилотларида давлат молиявий назоратининг муаммолари ва тизимнинг такомиллаштириш йўллари. ҲУЛОСА ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ Кириш Курс иши мавзусининг долзарблиги. Мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ўсишини таъминлашда асосий ролни корхоналар ўйнайди, чунки уларда ялпи ички маҳсулот яратилади. Шунинг учун ҳам корхоналарни молиявий ҳолатига алоҳида эътибор берилмоқда. Бунда уларнинг молиясини назорат қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Корхоналар молияси – молия тизимининг ажралмас қисми бўлиб, уни назорат қилиш ва фаолиятини самарали ташкил етилганлигини баҳолаш ҳозирги даврнинг енг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Чунки молиявий назорат корхоналар молиясини бошқаришнинг муҳим элементи бўлиб, уларнинг молиявий ресурслардан оқилона фойдаланишини таъминлаб берадиган енг мақбул воситадир. Хўжалик- молиявий ҳолатини баҳолаш ва таҳлил етиш жараёнида корхонанинг иқтисодий салоҳияти намоён бўлади. Бу жараённинг тўғри олиб борилиши натижасида хўжалик юритувчи субъектининг фаолияти яхшиланиши, ресурслардан оқилона фойдаланилиши, рақобатбардошлик оширилиши ва бошқа зарурий хулосалар чиқарилишига имкон яратади. Давлатимиз Президенти Ш.Мирзиёев “Жаҳон бозорларида рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги шароитда иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарни қўллаб- қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг эскпорт фаолиятидаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш устувор аҳамият касб етади” деб таъкидлайди. Шундай экан юқоридаги юртбошимиз томонидан белгилаб берилган ушбу устувор йўналишларни самарали амалга оширилишини молиявий назоратсиз тасаввур етиб бўлмайди. Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ва иқтисодий муаммолари атрофлича ўрганиб чиқилиб ва уларнинг муқобил ечимлари, уларни бартараф етиш чораларини топишда молиявий назоратнинг роли ва аҳамиятини янада чуқурроқ асослаб берилиши зарур. Мамлакатимизда фаолият юритаётган корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ҳамда уларнинг соғломлигини таъминлаш, чет ел корхоналарига рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, уларни самарали фаолият олиб боришларини таъминлаб беришга доир қарорлар қабул қилиш учун самарали молиявий назорат механизмини ишлаб чиқиш алоҳида аҳамиятга эга. Aмалиётда корхоналар устидан молиявий назоратни комплекс тарзда олиб борилиши учун назарий ва ҳуқуқий базанинг такомиллашмагани, корхоналар томонидан назоратнинг моҳияти тўлиқ тушуниб етилмагани, назоратни олиб бориш услубиётининг чекланганлиги ва чет ел тажрибаларидан тўғри фойдаланиш масалаларининг кўриб чиқилмагани молиявий назоратни олиб боришда бир қатор салбий оқибатларга олиб келмоқда. Жумладан, назоратнинг ҳаддан ташқари чўзилиб кетиши, белгиланган иш графигига амал қилмаслик оқибатида ўтказилаётган назорат корхоналар хўжалик фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, хўжалик субъекти томонидан назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотнинг ошкор етилмаслиги назоратнинг ишончлигига таъсир кўрсатмоқда. Ушбу муаммоларни бартараф етиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишнинг зарурлиги мавзунинг долзарблигини белгилаб беради. Download 115.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling