Режа: кириш I боб бюджет ташкилотларида назорат ва тафтишнинг назарий ҳУҚУҚий асослари


Курс ишининг мақсади ва вазифалари


Download 115.61 Kb.
bet2/9
Sana18.06.2023
Hajmi115.61 Kb.
#1570670
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Абдугаффаров Абдумурод

Курс ишининг мақсади ва вазифалари. Курс ишининг мақсади Ўзбекистон Республикасида бюджет ташкилотлари молиясининг назорат қилиш усуллари ва уларни ташкил етиш ҳолатини ўрганган ҳолда мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф етиш бўйича бир қанча илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Белгиланган мақсадга эришиш учун қуйидаги асосий вазифалар белгилаб олинди:
- молиявий назоратнинг иқтисодий мазмун ва моҳиятини ёритиб бериш;
- молиявий назоратнинг турлари, шакллари ва усулларини ўрганиш;
- бюджет ташкилотлари давлат томонидан солиқ назоратини амалга оширишни таҳлил қилиш;
- бюджет ташкилотлари фаолиятида аудит назоратининг аҳамиятини асослаб бериш;
-корхоналар молиявий назорати билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва уларни ечиш учун назарий ва амалий тавфсиялар беришдан иборат.
Курс ишининг назарий ва амалий аҳамияти. Курс ишидаги илмий таклиф ва амалий тавсиялардан “Бюджет ҳисоби” фани, “Молиявий назорат” курсини ўқитишда, шунингдек, республикамиз корхоналари молиясини назорат қилишни ташкил етиш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин.
Курс ишининг назарий ва услубий асослари. Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқаро даражада юқори баҳоланиб келинаётган ва амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг манбаси бўлган китоблари, халқаро конференция ва даврий журналларда нашр етиб борилаётган илмий мақолалари, шунингдек Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ваколатли органлар томонидан ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва олимларимизнинг шу соҳадаги бир қатор илмий ишлари ва монографиялари курс ишининг назарий ва услубий асосларини ташкил қилади.
Курс ишининг таркиби. Курс иши кириш, 2 боб, хулоса ва адабиётлар рўйхатидан иборат.

I БОБ БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА НАЗОРАТ ВА ТАФТИШНИНГ НАЗАРИЙ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ.



    1. Давлат молиявий назоратининг мазмуни, вазифалари ва аҳамияти. Давлат молиявий назоратининг принциплари.

Давлат молиявий назоратитегишли давлат ҳокимияти органларининг ҳамда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг давлат молиявий ресурсларининг шаклланиши, тақсимланиши, мақсадга мувофиқ ва самарали ишлатилиши устидан, шунингдек, давлат ва маҳаллий мулкдан қонуний асосда фойдаланиш устидан назорат қилиш юзасидан молиявий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган мақсадли фаолиятдир. Бу фаолиятнинг асосий мақсади назорат қилинадиган объектлар фаолиятидаги камчиликларни топиш ва мансабдор шахсларни жазолашдан иборат бўлиб қолмасдан, балки бу камчиликларнинг олдини олиш, уларга йўл қўймаслик, огоҳлантиришдан иборатдир.


Давлат молиявий назорати бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг молиявий назорат объектлари томонидан бузилиши ҳолларини аниқлаш, бартараф этиш ва унга йўл қўймаслик мақсадида давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга оширилади.
Давлат молиявий назорат органлари давлат молиявий назоратини давлат молиявий назорат органлари ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган назорат қилиш йиллик режаларига мувофиқ амалга оширади.
Айрим ҳолларда режадан ташқари давлат молиявий назоратини амалга оширишга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг:
давлат молиявий назорат органига бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисида маълумотлар келиб тушган ҳолларда давлат молиявий назорат органлари раҳбарларининг қарорлари асосида йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ваколатли органлар давлат молиявий назорат органларидир.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадлари қисми бўйича давлат молиявий назорати берилган ваколатлар доирасида давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Бизга маълумки, умумдавлат молиявий назорати бутун мамлакат миқёсида тегишли ваколатларга эга бўлган ихтисослашган давлат назорат органлари томонидан амалга оширилади.


Download 115.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling