Масалалар тўплами


Download 51.5 Kb.
Sana27.02.2023
Hajmi51.5 Kb.
#1234661
Bog'liq
Масалалар туплами


Молия” фанидан




МАСАЛАЛАР ТЎПЛАМИ



  1. 2011 йилда давлат бюджети даромадлари таркибида тугри соликлар 2 769 175,4 млн. сумни ташкил этгани холда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиги 542 342,5 млн. сум. Берилган маълумотлар асосида , юридик шахслардан олинадиган фойда солигини тугри соликлар таркибидаги улушини аникланг.




  1. Жорий йилда А туман бюджети даромадлари режадагига нисбатан104 фоиз ёки 15 764 млн. сум булган. Шу даврда худи шу туман харажатлари ижроси режадагидан 101 фоиз ёки 13 764 млн. сум булган булса куйидагиларни аникланг:

- бюджет профицити фоизда ва сумда канча булган;


- режадан ортикча маблагларнинг туман мнфаатдорлигига таъсири.



  1. Туман бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотига хисобот йилда 1 756 857 сум микдорида маблаг ажратилди ва жорий йил охирида шу маблагларнинг 86 фоизидан фойдаланилди. Бюджет ташкилоти ихтиёрида колган маблаг микдорини аникланг




  1. Очиқ турдаги Акциядорлик жамиятининг ҳисобот давридаги дивиденд тўлаш учун ажратилган фойдаси 1,5 млн. сўмни ташкил этади. Бунда жамият 500 та акциянинг 150 тасини имтиёзли (йиллик 50% ставка) ва 350 тасини оддий акцияда жойлаштирган бўлиб, ҳар бир акциянинг номинал баҳоси 5000 сўм бўлса, битта оддий акциянинг 1 йилдаги даромадлилигини ҳисобланг?




  1. Инвесторга қуйидаги уч лойиҳа таклиф қилинмоқда:

Бошлағич инвестиция суммаси 60 млн сўм. Бу лойиҳада кутиладиган соф даромад суммаси 20 млн. сўмга тенглиги аниқланди.
Иккинчи ва учинчи лойиҳалар тегишли равишда: 30 ва 20; 20 ва 10. Ҳар бир вариант учун қоттлаш муддатини аниқланг.
Қайси вариант бошқаларига ниебатан афзал?



  1. Корхона ходимларига 15000000 сум иш хаки хисоблади. Иш хаки хисобланган даврда ЯИТ 25% булса, жисмоний шахсларнинг даромад солиги ставкалари 2011 йил 30 декабрдаги ПК-1675 буйича. Корхонадага ишчилар сони 15 та ва хар бирига хисобланган иш хаки 1500000сумдан. Ходимларнинг 4 нафари 2- гурух ногирони. Икала солик тури буйича корхонанинг давлат бюджетига тулайдиган солик микдорини аникланг.




  1. А.Акбаровга корхона томонидан 800000 сум иш хаки хисобланди. Шу ойда. Акбаровга 350000сум мукофот пули белгиланди. Жисмоний шахсларнинг даромад солиги ставкалари 2011 йил 30 декабрдаги ПК-1675 буйича. Акбаровнинг давлат бюджети олдидаги соликлардан карзи микдорини аникланг.




  1. Корхона харажатлари: моддий харажатлар 560 млн. сўм, иш ҳақи ва социал ажратмалар - 450, амортизация - 200, бошқа харажатлар - 81. Фойда суммаси 500 млн. сўм. Устав фонди 20,0 мли. сўм. Инвестиция миқдори 560 млн. сўмга теаг. Самарадорлик нормаси 0,15. Келтирилган харажатлар суммаси аниқлансин.




  1. ОАЖ ташкил қилинганда таъсисчилар томонидан 200 000 000 миқдорида устав капитали шакллантирилди. Шу сумма миқдорида номинал қиймати 10000 сўмдан бўлган 500 дона имтиёзли акция эмиссия қилинди (40%). Оддий акцияларни номинал қиймати 15000 сўмдан 13 минг дона оддий акция эмиссия қилинди. Жорий йилдаги корхона фойдаси 80000000 сўм. Жорий йилда таъсисчиларга тўланадиган двидент миқдорини аниқланг.




  1. 01.01.2012 ҳолатига Ўзбекистонда ишловчи пенсионерларга кетадиган харажат 290.9 млрдни ташкил этган ҳолда ишламайдиган пенсионерларга кетадиган харажат 7.246 млрд. сўмни ташкил қилади. Юқоридаги маълумотлардан қуйидагиларни аниқланг:

ишловчи пенсионерларга кетадиган харажат ишламайдиган пенсионерларга кетадиган харажатнинг неча фоизини ташкил қилади;
ушбу холатни изоҳланг.



  1. Корхона томонидан 2011 йилда реализация қилинган товар (иш хизматлар) миқдори 100 000 000 млн. сумни ташкил қилди. Ушбу реализация миқдорининг 30 000 000 млн сўми экспорт хажмига тўғри келади. 40 000 000 млн сўми эса пластик карточкалар орқали амалга оширилган. Корхонанинг давлат бюджети олдидаги солиқли қарзларини аниқланг.

  2. 2011 йил якунида бюджет даромади ижроси 102 фоизни ташкил этиб 6543 млн. сўм бўлган. 2012 бюджет йилида маҳаллий бюджет тартибга солувчи даромадларининг улуши 29 фоизни, молиявий тенглаштириш сиёсати орқали тушум 31 фоизни, бюджет ссудалари 12 фоизни, ўзаро хисоб китоблар орқали тушумлар 6 фоизни ташкил этгани ҳолда жами даромад олдинги йилдан 5 фоизга, харажатлар эса 7 фоизга кўп бўлиши кутилаётган бўлса қуйидагиларни ҳисобланг:

а) маҳаллий бюджет ўз даромадлари таҳминини;
б) хуқуқ ва мажбуриятлар ўсиши динамикаси баҳосини;
в) маҳаллий бюджет имкониятлари баҳосини.

  1. Очиқ турдаги Акциядорлик жамиятининг ҳисобот давридаги дивиденд тўлаш учун ажратилган фойдаси 1,5 млн. сўмни ташкил этади. Бунда жамият 500 та акциянинг 150 тасини имтиёзли (йиллик 50% ставка) ва 350 тасини оддий акцияда жойлаштирган бўлиб, ҳар бир акциянинг номинал баҳоси 5000 сўм бўлса, битта оддий акциянинг 1 йилдаги даромадлилигини ҳисобланг?

  2. Акциядорлар жамиятининг умумий мажлисини ўтказиш 1.04.2011 йилга белгиланган. Жамият устав фонди 500 та оддий акцияга бўлинган, ундан 200 таси 21.01.2011 йилда, 160 таси, 20.02.2011 йилда ва 140 таси 24.03.2011 йилда жойлаштирилган бўлиб, дивиденд тўлаш учун ажратилган фойда 300 минг сўмни ташкил этган бўлса, ҳар бир оддий акция учун тўланадиган дивиденд миқдорини аниқланг?

  3. Акциядорлик жамиятининг ҳисобот даврида дивиденд тўлаш учун ажратилган фойдаси 102 млн. сўмни ташкил этади. Жойлаштирилган акция рўйхатидан ўтган. Номинал баҳоси 2000 сўмдан акциядорларнинг 400таси имтиёзли ва 1300таси оддий акцияга эгадирлар. Имтиёзли акциялар бўйича йиллик даромадлилик 40 % ставкада бўлса, бир оддий акциянинг йиллик даромадлилик даражасини аниқланг?

  4. Акциядорлик жамияти ҳар йили муомалага чиқарган ҳар бир акцияси учун 70 сўм миқдорида дивиденд тўлайди. Инaфляция хатарини ҳисобга олган ҳолда даромаднинг энг кам меъёри йиллик 20% деб баҳоланади. Ушбу акциянинг жорий бозор нархи 300 сўмни ташкил этади. Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, акциядор ўз қўлидаги акцияларни сотиши мақбулми ёки яна қўшимча акциялар сотиб олиши керакми?

  5. Тижорат банки муомала муддати 182 кун бўлган баҳоси 10000 сўмлик депозит сертификатни йиллик 20% ставкада, тўлов муддатига 90 кун қолганда сотди, ушбу депозит сертификат биринчи эгасида 92 кун бўлган. Мазкур ҳолатда сотиб олувчи депозит сертификат учун банкка неча сўм тўлайди ва сертификат бўйича тулов муддати тўлганда сотиб олувчи канча даромад олади.?

  6. Ўзбекистон Республикаси 2011 йилги давлат бюджети харажатлари ЯИМнинг 19.6% ташкил қилган ҳолда 19 656.09 млрд. сўмни ташкил қилди. Юқоридаги маълумотлар асосида 2011 йилги Ўзбекистон Республикасининг ЯИМ миқдорини аниқланг

19. Суғурта кредити учун ставка йилига 3% бўлсин. Даромадларнинг шу миқдорига тўлов ставкаси камайиши керак. Берилган фоиз ставкаси асосида суғурта жамғармаси хосил қилиш учун мижозлардан қандай миқдорда пул йиғиб олиниши кераклигини аниқланг.
20.Барча умумдавлат ва маҳаллий солиқларни тўловчи юридик шахсда даромад (фойда) солиғини тўлагунга қадар фойдаси 490 минг сўмни ташкил этади. Корхона ҳеч қандай имтиёзларга эга эмас; харажатлар таркибига кирувчи 1-Илова ва 2-Илова харажатлар йўқ.
Аниқлаш лозим: Жорий 2006 йил учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисобланг?
Download 51.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling