Машғулот №1


Download 0.59 Mb.
bet15/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1200278
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61
Bog'liq
Маш улот №1

ШАХСИЙ ГИГИЕНА-бу бола соғлиғини сақлаш, мустахкамлаш, касалликнинг олдини олиш мақсадида айрим аъзоларни ёки умуман организмни (танани) парваришлаш, озодаликка риоя қилишдек фойдали одатлар (фазилатлар) йиғиндисидир. Шахсий гигиена баданни озода сақлашни, бош-оёқ кийимдан тўғри фойдаланиш қоидаларини ўз ичига олади . Шахсий гигиенанинг асосий қоидалари бола организмининг анатома-физиологик хусусиятларини назарда тутган холда бажарилади . Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишни болани ёшлигидан одатлантирилади ва улар бу нарсаларга 6-7 ёшида бутунлай ўрганган бўлиши керак. Бола териси нозик ва осонгина жарохатланадиган бўлганлиги учун, тўғри ва доимий парваришлаш унинг нормал ишлашини таъминлашининг асосий шартидир.
Чўмилтириш. Болани чўмилтириш мухим гигиеник муолажадир . Болаларга биринчи марта гигиеник ваннани киндик қолдиги тушиши ва киндик яраси битишидан 1-2 кун ўтгач қилинади. Болани 6 ойгача кунда, 6 ойдан 12ойгача кун ора , 2-3 ёшлигида ҳафтасига 2 марта ,4-5 ёшдан бошлаб ҳафтасига бир марта чўмилтирилади .
Олти ойгача бўлган болани чўмилтириладиган сувнинг ҳарорати 36 - 36.5 бўлиши керак. Бола бир ёшгача 5-7 минут ,2 ёшидан 8-10 минут , 3 ёшдан бошлаб 10-15 минут давомида чўмилтирилади . Болани тунги уйқудан 1-1,5 соат олдин муайян бир вақтда, яъни овқатланишдан 40-45 минут аввал ёки 1 соат ўтқазиб чўмилтириш мақсадга мувофиқдир. Бунда бола овқатланиб бўлгач 30 минут дам олиши керак . Болани махсус иссиқ сувда совунлаб ювилган пластмасса ваннада чўмилтирилади , агар чўмилтириш болалар муассасида ўтқазиладиган бўлса, унда ваннани албатта 0,5% хлорамин эритмаси билан ювиб тозалаш ва сўнгра иссиқ сувда чайиш керак Бир ойгача бўлган болаларни сувга йўргак латтасининг устига ўтқазилади ва бир қўл билан бошини ушлаб турилади , бошқа қўл билан бошнинг сочли қисмини , танасини , қўл оёқларини болалар совуни билан (ваннадаги сувда боланинг юзи ювилмайди), қўлга юнгли қўлқоп кийган холда, катта ёшли болаларни эса мачалка билан совунланади.
Бир ёшдан катта болаларни ваннада ўтирган холда чўмилтирилади, бунда бола нафас олишда қийналмаслигини кўзда тутган холда кўкрак юқори қисми очиқ қолади, яъни сув боланинг кўкрагига қадар бўлиши керак.
Чиниқтириш мақсадида ваннадаги сувга нисбатаи 1-2 градус харорати паст бўлган сувни болани устидан қуйилади Чўмилтириб бўлгач терини оҳисталик билан сочиқни терига босиш харакати билан қуритилади ва тери бурмаларига тозаланган ўсимлик мойидан суртилади.
Агарда болани уйқудан олдин чўмилтирилмаса, унда унинг албатта оёқлари ва чотини ювиш керак. Боланинг куни оёқ-қўлини ва чотини ювиш билан бошланиб, шу билан тугаши керак. Болага тушунтириш йўли билан кирликка нисбатан манфий муносабат уйғотиш керак. Икки ёшдан бошлаб ўз ҳолича кийинишга шароит яратиш керак, бунда албатта юз-қўлини тўғри ювишни кўрсатиш совун ва сочиқдан тўғри фойдаланишни ўргатиш зарурдир. Болани водопровод жўмрагидан фойдаланган ҳолда ювинтирилади. Бола қўлини хар доим овқатланишдан олдин ва хожатхонага боргандан кейин ювиши керак.
Бу боладаги биринчи гигиеник кўникма бўлиб, уни албатта мустаҳкамлаш зарурдир. Болани 2 ёшгача ваннада чўмилтирилади, учинчи ёшидан бошлаб душда чўмилтириш мумкин . Бунда кам босимли сув, 20-25 см баландликдан тушиши керак. Кўкрак ёшидаги болаларни ҳар сийгандан ёки ичи келгандан кейин чотини ювиш керак. Болаларнинг чотини илиқ сув билан водопровод жўмрагидан ёки кружкадан фойдаланиб ювилади. Қиз болаларнинг чотини ювишда қорнидан юқорига қараган ҳолда ушланади. Бундан мақсад ифлосланган сув анал тешикдан жинсий аъзога оқиб тушмаслигидир. Ўғил болаларни чотини хар қандай холатда ювиш мумкин Агар жуда ифлосланган бўлса чотини совун суртиб ювиш керак. Ювинтириб бўлгандан кейин терини йўргак латтани босиб қуритилади. Терини артишга маслаҳат берилмайди, чунки бу яллиғланишга олиб келиши мумкин.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling