1 номерли парҳез таом
Гиперацид гастрит,ошqозон ва 12 бармоқли яра касаллигида 6 ойдан 12 ой мобайнида қўлланилади.
Таркиби:сабзавот ва донли маҳсулотлардан таёрланган қайнатма,сабзавотли пюрелар,бўтқалар,ёғсиз гўштдан тайёрланган шўрвалар, простакваша,сливка,ёғсиз творог, парда пиширилган тухумли омлетлар,шарбатлар.Туз миқдори чекланади.Овқат тез -тез суткада 5- 6 марта берилади.Жудаям иссиқ ёки жудаям совуқ овқат берилмайди.
1 а номерли парҳез таом
Гиперацид гастрит,ошқозон ва 12 бармоқли яра касаллиги хуруж қилган вақтида қўлланилади
Таркиби: 4-5 стакан сут,суюқ бўтқалар,парда пиширилган тухумли омлетлар,сариёғ,сливка,донли шўрвалар,шарбатлар.Туз чекланади.Хар 2-3 соатда овқатлантирилади.Овқат витаминларга бой бўлиши керак.Сутни чойга қўшиб бериш керак.
2 – сонли парҳез
Кўрсатмалар:секреция етарлича бўлмаган сурункали гастрит,сурункали энтероколит авж олиш давридан ташқари, операциядан ва ўткир инфекциядан кейинги соғайиш даврида.
Тайинлашдан мақсад:меъда ва ичакнинг секретор ва мотор функциясининг нормаллашувига таъсир кўрсатиш,меъд- ичак йўлларнинг ўрта даражада механик эҳтиёжлаш.
Умумий таъриф:экстрактив моддалар тақиқланади,дағал бириктирувчи тўқимали гўшт ва ўсимлик клечаткасини тутган маҳсулотлар асосан майдаланган ҳолда берилади.
3 – сонли парҳез
Кўрсатмалар:Қабзиятда
Тайинлашдан мақсад :Парҳезда ўсимлик клечаткасига бой маҳсулотлар ва ичак фунциясининг кучайтирадиган маҳсулотларни кўпайтириш.Минерал сувларни кўп ичиш.Ётишдан олдин 1 стакан қатиқ ичиш.
4 – сонли парҳез
Кўрсатмалар:Гастроэнтероколитлар,ўткир энтероколит.Ичакдаги операциялардан сўнг.
Тайинлашдан мақсад:ичакларни кўпроқ механик ва химиявий эҳтиётлаш ичак перисталтикасини ва ичакдаги ва ачиш жараёнларини кучайтирадиган маҳсулотларни чиқариш.
Умумий таърифи: углеводлар ва ёғлар ҳисобига калорияси чегараланган парҳез, оқсиллар физиологик нормаларнинг қуйи чегараси атрофида. Ўсимлик клетчаткасини сақлайдиган сут ва сут мҳсулотлари чиқарилади. Парҳезни 5-7 кундан ошмаган муддатга тайинланади
Овқатланиш режими : овқат 5-6 марта чегараланган миқдорда қабул қилинади. Иссиқ чой, қора кофе, бульон, наматак дамламаси ҳолидаги эркин суюқлик 1,5 л.
Do'stlaringiz bilan baham: |